Солиқдан қарздор санъаткорлар рўйхати эълон қилинди. Улар орасида Ўзбекистон халқ артистлари ҳам бор

Давлат солиқ қўмитаси 2018 йилнинг 28 февраль ҳолатига кўра концерт-томоша фаолиятини амалга оширишда қарздорлиги бор санъаткорлар рўйхатини эълон қилди. Қўмита томонидан UZ24’га тақдим этилган мазкур рўйхатга республикадаги 2000 нафардан ортиқ санъаткор киритилган.

Эътиборли жиҳати, ушбу рўйхатдан таниқли санъаткорлар ҳам ўрин олган.

Хусусан, Ўзбекистон халқ артистлари — Шерали Жўраев 9 минг сўм, Юлдуз Усмонова 344 минг сўм, Маҳмуд Номозов 815 минг сўм, Зулайҳо Бойхонова 86 минг сўм;

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар — Иззат Иброҳимов 673 минг сўм, Сардор Раҳимхон 167 минг сўм, Ҳажиакбар Ҳамидов 86 минг сўм;

хонандалардан Анвар Ғаниев 13 минг, Ўлмас Оллаберганов 7 минг, Феруза Жуманиёзова 168 минг, Наргиз 167 минг, Шоҳруҳхон 167 минг, Санжар Холиқов 463 минг, Ғайрат Усмонов 169 минг, Муниса Ризаева 156 минг, Умидахон Хўжаева 153 минг,  Азиз Ражабий 826 минг,  Равшан Собиров 243 минг, Азиз Раметов 365 минг, Азиза Ниёзметова 429 минг, Адҳам Солиев 172 минг, Отабек Муталхўжаев 421 минг, Сардор Мамадалиев 359 минг, Зоҳиршоҳ Жўраев 172 минг сўм қарздорлиги қайд этилган.

Манбаа: uz24.uz сайти

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хидир каримов қорақалпоғистон республикаси прокурори бўлди

Каримов Хидир Саматович Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Х.Каримов шу кунга қадар Навойи вилояти прокурори ...

Ўзбекистон: сиёсий партия ўтказаётган “адолатли қайнона” кўрик-танловида қатнашасизми?

Ўзбекистондаги "Адолат" социал-демократик партияси мамлакат бўйлаб "Адолатли қайнона" кўрик-танловини ўтказаётганини ўз интернет саҳифасида эълон қилди. Сайтда айтилишича, ...

Ўзрус тилини развивать қилайлик

Бундан 29 йил олдин худди шу куни ўзбек тили қаттиқ курашлардан кейин советлар даврида - 1989 йил 21 октябрда Ўзбекистонда давлат тили деб эълон қилинганди. Бугун мен яна ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400