Ўзбек-тожик чегарасидаги миналар 2019 йил охиригача олиб ташланади

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги “Гулбаҳор” чегара пости, февраль, 2018 йил.

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари 2019 йилнинг охирига қадар давлат чегарасини миналардан тозалашни битиришга келишди.

Podrobno.uz нашрининг ёзишича, 9 – 10 март куни Ўзбекистон раҳбарининг Душанбега давлат ташрифи якунида президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон имзолаган қўшма баёнотда шундай келишув кўзда тутилган.

“Президентлар икки давлат чегараолди ҳудудларидаги мухандислик тўсиқларини зарарсизлантириш масаласи бўйича ўзбек-тожик ишчи гуруҳи тузилишини олқишлади ва бу ишни 2018-2019 йилларда тугатиш зарурлигини таъкидлади”, дейилади ушбу нашр қўшма баённомадан келтирган иқтибосда.

Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасидаги пиёдаларга қарши миналар ўзбек чегарачилари томонидан 2000 йиллар бошида кўмилган.

Ўзбекистон томони бунинг сабабини расман Тожикистондаги фуқаролар уруши даврида (1992-1996 йиллар назарда тутилган – таҳр.) уюшган жиноий гуруҳлар ва наркотик оқими хавфининг кучайиши ортидан чегараларидаги айрим тоғли ҳудудларни миналаштиришга мажбур бўлгани билан изоҳлаб келган. Аммо, асл мақсад Ўзбекистон Исломий Ҳаракати жангариларининг мамлакат ҳудудига ёриб кириши олдини олиш бўлгани айтилади.

Тожикистон Мина масалалари бўйича маркази берган маълумотга кўра, 1999 йилдан 2011 йилгача чегарадаги миналардан 160 дан зиёд одам жабр кўрган, улардан 76 нафари ҳаётдан кўз юмган.

Расмий маълумотга кўра, ҳалок бўлганларнинг 15 нафари ёш бола, 5 нафари аёлдир.

Тожикистон томони 2011 йилдан кейинги маълумотларни матбуотга тақдим қилмаган. Бундан ташқари, миналардан Ўзбекистон фуқаролари ҳам жабр кўргани айтиб келинади, аммо бу ҳақда ҳам расмий маълумот йўқ.

Шунингдек, икки давлат ўртасидаги узунлиги 1332,9 километр бўлган чегаранинг 20 фоизи шу кунгача аниқланмаган.

Шу йилнинг 9 – 10 март кунлари президент Шавкат Мирзиёев Душанбега давлат ташрифини амалга оширди ва бу сафар давомида томонлар ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган жами 27 ҳужжат имзоланди.

Ташриф ортидан икки давлат ўртасида ватандошлар учун 30 кунлик визасизрежим ҳам ўрнатилди.

Манбаа: “Озодлик” сайти

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“бирдамлик” тарафдори бўлган қонуншунос дилсора фозилова нега иккиюзламачига айланди?

ДИЛСОРА ФОЗИЛОВА Куни кеча қонуншунослик фанлари кандидати Дилсора Фозилова ижтимоий тармоқлардан бирида "Бугунги Ўзбекистон ва Баҳодир Чориев" деб номланган мақола эълон ...

Фейсбукда бошқа, ҳаётда бошқа халқмиз

Бразилияда пенсия ислоҳотларига қарши 45 миллион киши намойишга чиққанлиги айтилмоқда. Намойишчилар Бразилиянинг 27 штатида кўчага чиққан. Норозилик намойишида 210 миллиондан ...

Шереметьевода ёнган самолётдаги 78 кишидан 37 нафари тирик қолган

Россия тергов қўмитаси томонидан хабар қилинишича, Шереметьево аэропортига қўниш чоғида ёниб кетган Sukhoi Superjet 100 (SSJ-100) самолётида бўлганлардан 37 киши тирик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400