Қачонгача ғафлатда яшаймиз?

Биз ӯзбеклар жуда содда халқмиз.😊 Жудаям соддалигимизга вақт ӯтган сари ишонч ҳосил қиляпман.

Юртимизда озгина яхши ӯзгаришлар рӯй берса ӯзимизни қӯлга ололмайдиган даражада ҳовлиқиб кетамиз. Яхшигина янгилик содир этган Президентни сал кам Худога чиқарамиз-қӯямиз. Юртбошини Аллоҳнинг ердаги соясига айлантириб юборамиз.

☺Халқ сайлаган президентни Аллоҳ сайлаган буюк элчи, дея аюҳаннос соламиз. “Ана президентимиз Ӯзбекистон билан Тожикистон ӯртасидаги чегарани очди, визани бекор қилди, икки халқ ӯртасида тарихий воқеа рӯй берди”, “Ӯзбекистон-Қозоғистон чегараларидан ӯтиш эркинлашди”, ва ҳ.к. деб бор овозимиз билан бақирамиз.😃

Ҳатто чегарани очган президентни Нобель мукофотига тавсия қилиш учун ӯзбошимчалик билан ижтимоий тармоқларда овоз тӯплашга киришиб кетамиз. Бундай ишларни амалга ошириш президентнинг вазифаси эканини ё англамаймиз, тушунган тақдиримизда ҳам уни мадҳларга буркашда давом этаверамиз. 😉
Эҳтимол, юртимизнинг ютуғи учун фахрланиш, мағрурланишнинг нимаси ёмон, дейишингиз мумкин? Балки ҳақиқатанан ёмон томони йӯқдир. Аммо маддоҳликда устасифаранг бӯлишни уддалаб, муаммолар, камчиликлар ҳақида гапиришга келганда оғзимизга талқон солиб олишимиз жуда-жуда ёмонда😯.

Юртбошини мадҳ этсак, фикримизга қӯшилувчилар сони, камчиликлар хусусида сӯз очсак ҳақоратгӯйлар сони кӯпайгандан-кӯпаяди.

Президент катта минбардан туриб, “мени мақтаманглар!”, деса ҳам ӯз билганимиздан қайтмаймиз. Бундай аҳволда Мирзиёевни ҳам бора-бора ғӯддайтириб олишимиз мумкинлигини ҳатто инобатга ҳам олмаймиз😴.

Биз ялтоқлик иллатини, лаганбардорлик қусурини қачон, қаердан юқтириб олдик ӯзи? Бизнинг ютуқларни яхши кӯрадиган кӯзларимиз, камчиликларга келганда нега ожизлигича қолмоқда? Биз қачонгача ғафлатда яшаймиз? Саволлар кетидан саволлар ёғилаверади. Бунга тайинли жавоб топишимиз учун яна қанча вақт керак экан?😦

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бизнинг диндорлар

Аслида диндор сўзини қўллашим жуда ғалати. Одатда диндор деб бутун ҳаётини диний фаолиятга бағишлаган одамларни тушунаман. Масжид, черков, синагог ходими, мулла, имом, роҳиб ...

Шароф рашидовда 40 ёшли фуқаро ов қуроли билан бир неча кишига ўқ узди

20 октябрь куни соат тунги 12да Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида одам ҳаётига суиқасд қилиш содир бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ...

Леонардо да винчи картинаси 450 миллион долларга сотилди

Нью-Йоркдаги "Christie's" аукцион уйида Леонардо да Винчининг «Дунёни қутқарувчи» картинаси 450 миллион долларга сотилди. Картина россиялик миллиардер Дмитрий Риболев қўлида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400