Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг маҳкамаси ҳали узоқ давом этади

Журналист  Бобомурод Абдуллаевнинг маҳкамаси ҳали узоқ давом этади

28 март 2018 йил соат 15-00 да Жиноят ишлари бӯйича Тошкент шаҳар судида судья Зафар Нурматов раҳбарлигида Ӯзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159-моддаси 4-банди билан айбланаётган журналист, Андрей Сахаров жамғармаси томонидан таъсис этилган “За мужество” нишони совриндори Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаётхон Насрединов, тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёровларнинг суд иши бӯлиб  ӯтди.

Ушбу шов-шувли суд мажлиси пойтахтимизда “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида бӯлиб ӯтаётган Афғонистон бӯйича Тошкент халқаро конференциясига тӯғри келганлиги боис бу сафар ҳам маҳкамада бир қатор чет давлатлардан вакиллар, жумладан, АҚШ, Россиядан кузатувчилар ва журналистлар иштирок этди.

Шунингдек, судда Human Rights Watch (Хьюман Райтс Вотч) Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё давлатлари бӯйича вакили Стив Свердлоу, “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати фаоллари ва Mulkdor.com сайти мухбирлари ҳамда бир неча инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти вакиллари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Қарийб тӯрт соат давом этган бугунги судда ҳам асосан журналист Бобомурод Абдуллаевнинг Тошкент шаҳридаги МХХ тергов изоляторида кӯрган-кечирганлари, унга нисбатан қӯлланилган қийноқлар тафсилотлари тингланди.

Шундай қилиб, Бобомурод Абдуллаев ўз кўрсатмаларини тугатди. Сӯнгра у судья, прокурор ва  адвокатлар саволларига жавоб бера бошлади.

Бобомурод Абдуллаевнинг адвокати Сергей Майоровнинг Б. Абдуллаев ишига гувоҳ сифатида Муҳаммад Солиҳни чақириш таклифига доир аризасига судья З. Нурматовнинг жавобидан келиб чиққан ҳолда мазкур суд иши ҳали узоқ давом этиши мумкин, деган хулосага келсак бӯлади.

Бобомурод Абдуллаев, Шавкат Оллоёров, Ҳаётхон Насретдинов ва Равшан Салаевларнинг навбатдаги суд иши 29 март куни соат 9-30 да бӯлиб ӯтиши эълон қилинди. Унда қолган уч нафар айбланувчилар сӯроқ қилинади.

Муаллифлар: Қаҳрамонхон Маҳмуд, Рӯзибой Азимий,  Дилфуза Лангар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қўқон шаҳрида алимент тўламаган оталар қамоққа олинди

Фуқаролик  ишлари  бўйича Қўқон туманлараро судининг 07.10.2014 йилдаги ижро ҳужжатига асосан  қарздор фуқаро Мамаджанов Ўткирдан ундирувчи Мамаджанова Гўёхон фойдасига бир ...

Сурхондарёда адолат шабадалари қачон эсади?

Сурхондарё вилояти Музробод туман ҳокимлиги мен, Дилором  Зайниева раҳбарлик қилаётган «Зебо Ситора» фермер хўжалигимизни ноқонуний, ҳаётга тадбиқ этилган қонун ҳужжатларига ...

Туш… яъни шавкат мирзиёев қабулида (бир сахнали,бир кўринишли пеьса)

Президент қароргоҳига мени кузатиб боришар экан, ажиб ҳаяжон, алланечук лим-лим завқ, ноаниқ ҳавотирга тўла ҳайратимни сунъий визминлик билан яшираман.   Қабулхонага ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400