СУРХОНДАРЁДА АДОЛАТ ШАБАДАЛАРИ ҚАЧОН ЭСАДИ?

Сурхондарё вилояти Музробод туман ҳокимлиги мен, Дилором  Зайниева раҳбарлик қилаётган «Зебо Ситора» фермер хўжалигимизни ноқонуний, ҳаётга тадбиқ этилган қонун ҳужжатларига мутлақо зид равишда олиб қўйганига ҳам мана 7 йил бўлмоқда. Ўтган йиллар давомида адолат излаб бормаган жойим қолмади. Лекин туманда ҳам, вилоятда ҳам менинг арз-додимни эшитадиган бирор киши топилмади. Чунки «Зебо Ситора» фермер хўжалигимизга ҳужум ва товламачилик ҳамда қонунбузарлик ҳуружлари фермерларни ҳимоя қилувчи, керак бўлса, уларга мадад беришга тайёр турувчи ҳокимият томонидан содир этилган эди. Шу пайтгача туман ҳокимининг кирдикорларига Сурхондарё вилоят ҳокимлиги панжа орқасидан қаради ва қараб келмоқда. Вилоят раҳбарларининг гап-сўзлари туман ҳокимлигидаги мутасаддилар билан бир жойдан чиқиши, «қарға қарғанинг кўзини чўқимаслиги» биз каби жабрдийдаларнинг азият чекишимизга, ҳақиқатни юзага чиқара олмаслигимизга жиддий сабаб бўлаётир. 

Мен мазкур муаммони вилоят, ҳатто республика миқёсида ҳал қила олмаганимдан кейин шу пайтдаги «Бирдамлик» Халқ демократик ҳаракати, ҳозирги Ўзбекистон «Бирдамлик» Халқ демократик партиясига мурожаат қилганман. «Бирдамлик»чилар мурожаатимни инобатга олишиб, менга тегишли бўлган фермер хўжалигига доир муаммолар юзасидан суҳбат уюштириб, партиянинг «Mulkdor» сайтида эълон қилишди. 2018 йилнинг 15-16-ноябрь кунлари «Бирдамлик» ХДҲнинг Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида иккинчи қурултойи ўтказилиши керак эди. Мазкур Ҳаракат аъзоси сифатида мен ҳам қурултойда иштирок этиш, партия етакчиси Баҳодир Хон Туркистон билан учрашиш учун 13-ноябрь куни Тошкент шаҳрига қараб йўлга чиққандим. Менинг бу ҳаракатларимни билиб қолган туман ҳокимлиги мутасаддилари ва ички ишлар органи ходимлари уяли телефонимга қўнғироқ қилиб, Чимкент шаҳрига бормаслигимни, Қурултойда иштирок этмаслигимни, бунинг эвазига ўзимга тегишли бўлган фермер хўжалиги майдонини тўлалигича қайтариб олиб беришларини билдириб, мени йўлдан, Қашқадарё постидан қайтаришди. Аммо ҳар доимгидек туман ҳокими ва туманимиздаги менинг ишим бўйича жавобгар раҳбарлар берган ваъдаларининг устидан чиқмади, ҳатто улар эндиликда мен билан гаплашгилари ҳам келмайди. Энди туманимиздаги куч ишлатар тизимлари ва ҳокимият вакиллари мени Чимкентга боришдан ҳар хил алдов ва фириб йўллари билан қайтарганларига иқрор бўлаётирман. Айни пайтда адолатсизликларга қарши қандай курашишни билмайман. Сурхондарё вилоят ҳокими ва Музробод туман ҳокимида адолат ва виждон деган туйғу заррача қолмаган десам хато бўлмас. Улар мен каби одамларнинг нафратини қўзғатиб, президент топшириқларига мутлақо тескари иш қилмоқда. Ачинарлиси, Сурхондарёда адолат ҳақида гапиришнинг ўзи кейинги пайтларда ортиқча бўлиб қолди. Вилоятимизда фуқароларнинг дарди ва ҳасратларини эшитадиган, уларга қонунан ёрдам берадиган ташкилотлар мутлақо қолмади ҳисоб. Шахсан мен Сурхондарёда адолат шабадалари қачон эсишини интиқлик билан кутиб яшаяпман. Бизда адолат қарор топадиган вақт келармикин?

Дилором Зайниева,

Сурхондарё вилояти, Музробод тумани, Анорзор маҳалласи, Ўзбекистон «Бирдамлик» ХДП аъзоси

 

Манба:birdamlik.info

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухоро деҳқон бозорида 15 яшар қиз фаррош томонидан калтакланди. бу хорижлик сайёҳлар кўз ўнгида юз берди

Бухоро деҳқон бозорида 15 яшар қиз фаррош томонидан калтакланди. Бозор маъмурияти ходимларининг билдиришича, ушбу ҳолат сотувчиларнинг маҳсулотларни ўзига белгиланган савдо ...

Жорий йилда судлар орқали даъвогарларнинг 2,3 трлн сўм маблағи ундириб берилди

2019 йилнинг биринчи чораги мобайнида иқтисодий судлар томонидан 46 001 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати маълум ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400