Рашид Маликов: “Сабот”нинг ғалабаси бутун ўзбек кинематографиясига тегишлидир! (Интервью)

40-Москва халқаро кинофестивалида “Сабот” фильми Кинотанқидчилар ҳакамлар ҳайъати мукофоти ҳамда Ҳудудлараро киноклублар федерацияси томонидан “Ҳакамлар ҳайъатининг махсус эътирофи” дипломига сазовор бўлди.

Москва кинофестивали – дунёдаги энг йирик кинофестиваллардан бири. Асосий танловда менинг фильмим номзод бўлганининг ўзи – катта шарафдир.

Мен танловдаги қарийб барча фильмларни томоша қилдим. Дастур ўта кучли бўлди. Назаримда, “Сабот” ҳеч қандай мукофотга эришолмаса ҳам керак, деган фикр кўнглимдан ўтди. Айниқса, корейс ва португал фильмлари кучли экан.

Шу боис мукофотларни қўлга киритиш мен учун ўзгача шараф бўлди.

Фестивалда “Сабот” кўриб чиқилганидан сўнг ушбу кинофильмни яна тўртта нуфузли халқаро кинофестивалларга таклиф этишди.

Тақризчилар “Сабот”нинг ғалабаси – мана, ўн йилдирки, нафақат ҳеч қандай мукофотни қўлга киритолмаётган, балки ҳатто нуфузли кинофестивалларда тақдим этилмаётган бутун ўзбек кинематографияси учун янгилик бўлди, деб ёзишди.

Менимча, эндиликда ўзбекистонлик ёш режиссёрлар Москва фестивали ва шу даражадаги Канн, Венеция, Берлин фестивалларига чиқишга интилишади. У ерда ўз ҳисобидан ёхуд давлат ҳисобидан кўнгилхушлик қилиш учун эмас, танлов дастурларида қатнашишга ҳаракат қилишади.

Лекин ёш режиссёрлар билиб қўйишлари лозим – осон йўлнинг ўзи бўлмайди. Режиссер нафақат санъаткор, қолаверса, жангчи ҳамдир.

Мен ўз фильмим учун 2015 йилдан бери курашиб келдим.

Ҳозир эса ЎЗБЕККИНО бадиий кенгашига янги келганлар ҳайрон бўлишмоқда: сценарий нега мунча узоқ муддат давомида ўтказилмади?

Қисқаси, мен фильмни бир раҳбарият бошчилигида суратга олдим, топширишга келганда бошқа раҳбарият, бошқа бадиий кенгашга топширдим.

“Ўзбеккино”нинг янги раҳбарлари – директор Фурқат Шокирович Зокиров ва ижодий томондан унинг ўринбосари Ризаев Шуҳрат фильмни юқори баҳолашди, фильмни фестиваль намойишига тайёрлашни буюришди.

Яқинда баъзи ОАВда “Сабот”фильмини 40-Москва кинофестивалига олиб чиқишда “Кинематографияни ривожлантириш маркази”нинг ҳам ҳиссаси бор, деган ахборот тарқалди. Мен шуни таъкидламоқчиманки, “Сабот”ни Москва кинофестивалига олиб чиқишда ҳам, бошқа фестивалларда қатнашишида ҳам ушбу ташкилотнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

“Сабот” фильми “Ўзбеккино” МА буюртмасига биноан давлат маблағи ҳисобига суратга олинди ва фильмнинг фестивалга чиқиши билан “Ўзбеккино”нинг халқаро бўлими шуғулланади.

Ушбу фильм яратилишига алоқадор бўлган барча барча инсонларга яна бир бор ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман, хусусан, барча суратга олиш гуруҳига. Ўша пайтда “Ўзбекфильм”нинг директори бўлмиш Ҳилол Насимовга алоҳида раҳмат. Қорақалпоқ ҳамкасабаларимизнинг беқиёс кўмаклари учун ташаккур.

Ва “Ўзбеккино”нинг ҳозирги раҳбариятига яна бир мартаба ташаккур изҳор этмоқчиман.

Мазкур фильмнинг мукофотлари бутун ўзбек кинематографиясига тегишлидир.

Лола Шоимова суҳбатлашди.

Манба: darakchi.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фискаль децентрализация сиёсий децентрализациядан кейин бошланиши керак

Кечаги Андижон ҳокими билан боғлиқ воқеа жуда кўп баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. Бироз эҳтиросларни босган ҳолда, вазиятга тўғри баҳо бериш, муаммони аниқлаш ва уни ...

Фарзандларим нарса сотишимни ёқтиришмайди. бундан ор қилишади

Рихсихон ая Нурмуҳаммедова 76 ёшда, Тошкент шаҳрида туғилган. Нафақага чиққан бўлишига қарамай, қарийб ўттиз йилдан бери сотувчилик қилади. Очиғини айтганда йўл “ёқасида” ...

Иш ҳақи ва “тоқат қилиб яшаш” ҳақида

Қозоқистонлик оилага муносиб равишда хаёт кечириши учун қанча керак бўлади? Бу саволни тасодифан сўрамадик. Омилкор фикрларга кўра, бой ва камбағал ўртасидаги даромадлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400