Ўзбекистон Олий судида янграган Андижон ҳақиқати

Андижон қирғинига 13 йил тўлди.

2005 йил 13 май куни Андижон шаҳри ва Ўзбек-Қирғиз чегарасидаги ҳодисаларга гувоҳ бўлган инсонларга таянган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларига кўра, Андижоннинг марказий Бобур майдонида ҳукумат кучлари аксари қуролсиз бўлган тинч намойишчиларни ўққа тутгани оқибатида аёллар ва болалар дохил, юзлаб бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлган.

Каримов ҳукумати “Акромийлар” диний оқимига мансуб гуруҳ Андижонда ҳокимиятни қуролли қўзғолон йўли билан босиб олишга уринган ва асосан террорчилардан иборат 187 киши ҳалок бўлган, деб келди.

БМТ, АҚШ ва Оврўпо Иттифоқи ўзбек ҳукуматини намойишчиларга қарши “ҳаддан ташқари куч ишлатиш”да айблаган ва ҳодисалар юзасидан халқаро текширув ўтказишга чақирган.

Каримов ҳукумати Андижон қирғини юзасидан мустақил халқаро текширув ўтказиш чақириқларини рад этди.

Андижондаги намойишчилар ноҳақ қамалган яқинларининг озод этилиши, аҳолини иш билан таъминлаш, ижтимоий адолат ўрнатиш каби талабларни илгари суришганди.

Андижон воқеалари юзасидан мустақил текширув ўтказишга уринган журналистлар ва инсон ҳақлари фаоллари қамоққа ташланган ва мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганлар.

Ўзбекистон ҳукумати қонли воқеаларнинг матбуотда ёритилишига тақиқ қўйган эди.

2005 йил 20 сентябрида Ўзбекистон Олий судида Андижон ҳодисаларининг ташкилотчилари деб тақдим қилинган 15 киши маҳкама бошланди.

Бу судни Human Rights Watch ташкилоти спектакль деб таърифлади.

Маҳкамада кўрсатма берган айбланувчилар ҳам, гувоҳлар ҳам барча жиноятларда ҳукуматга қарши қурол кўтариб чиққан террорчиларни айбладилар.

Фақат 1972 йили туғилган ва 13 май куни тўрт фарзанди билан Андижон марказида бўлиб қолган уй бекаси Маҳбуба Зокированинг Олий суддаги кўрсатмаси барча гувоҳликлардан буткул фарқ қилди.

Маҳбуба Зокированинг кўрсатмаси Ўзбек расмийларини шокка солди, уни “террорчиларнинг шериги” деб таърифлаб расмий матбуотда ёмонотлиқ қилдилар.

Манба: BBCUZBEK.COM 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳамма ўз ишини қилса…

Минг йиллардан буён таъкидлаб келинаётган бир ҳақиқат бор: давлат, жамият равнақ топиши учун ҳар ким ўз вазифани бажармоғи керак. Агар деҳқоннинг ишини ўқитувчи, фаррошнинг ...

Ситора: ‘ўлимимга розиман, фақат…’

  Фото муаллифлик ҳуқуқиCOURTESY '...Фақат юрагим шу қизларимга куяди. Менинг на саводим бор, на ишим ва на-да уйим. Фақат намозимни биламан. Дунёнинг нималигидан ...

Ўзбекистонда электр энергияси ва газ учун олдиндан тўлаш қоидалари яна ўзгарди

1 мартдан электр энергияси ва табиий газ учун олдинган тўлов киритиш қоидалари ўзгарганди: тарифлар ўзгарганда кейинчалик қайта ҳисоблашларсиз олдиндан тўлов тўланадиган давр ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400