Назарбоев бойлар ва камбағалларнинг ораси кучли узоқлашиб кетгани сабабини айтди

Астанада бӯлиб ӯтган иқтисодий форумда давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев бойлар ва камбағаллар ӯртасидаги тафовутга барҳам бериш зарурлигини айтди.  Бу ҳақида NUR.KZ мухбири хабар берди.

Президент бу борада дунёда содир бӯлаётган бирқатор масалалар хусусида тӯхталди.

«Геосиёсий жиҳатдан беқарорлик, турли  санкциялар – бу каби омилларнинг барчаси турли давлатларнинг лидерга айланиш учун ӯйлаб топган усулларидир. Шунинг учун ҳам бадавлатлар ва камбағалларнинг даромадлари ӯртасидаги тафовутларни камайтириш керак», — деди Нурсултон  Назарбоев.

Шунингдек, давлат раҳбари дунёдаги энг бадавлат 62 нафар кишиларнинг активлари бугунги кунга келиб жаҳоннинг ярмига яқин аҳолиси куч-қувватига тенглашганини алоҳида таъкидлади.

«Халқаро экспертларнинг айтишича, ӯтган йили яратилган 80% шароит ва имкониятларнинг атиги  1% игина аҳоли учун яратилган экан.

Парадокс, бироқ, инсонлар ҳаёти яхшиланиши кутилган илмий техник тараққиёт аслида бойлар ва камбағалларнинг ҳаёт тарзи ӯртасида тафовутларнинг содир бӯлишига олиб келмоқда», — деди Нурсултон Назарбоев.

Ӯзбекистонда ҳам бой-бадавлат инсонлар кӯп. Лекин ӯтган турғунлик йилларида уларнинг кӯпчилиги мамлакатни тарк этиб, бошқа давлат фуқаролигини қабул қилган. Бунга Ислом Каримовнинг қӯпол сиёсий хатоси, бизнеснинг ривожланишига тӯғаноқ бӯладиган хатти-ҳаракатлари ва бошқа сон-саноқсиз салбий унсурлар сабаб бӯлган.

Мамлакат ичидаги бадавлатлар эса ӯз бойликларини оддий халқни тунаш, ӯғирлик, фирибгарлик, ноқонуний наркобизнес ишлари билан шуғулланиш орқали тӯплаган. Энг ачинарлиси, уларнинг катта қисми президент Ислом Каримов томонидан тайинланган амалдорлар ва унинг қариндош-уруғлари бӯлган.

Муаллиф: Рӯзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чироқчи туманидаги 93-умумтаълим мактабига берилган 11 тонна кўмир брикет ёниб кулга айланиш ўрнига, бир тутаб кесакка айланмоқда. Бу ҳолат мактаблардаги куз-қиш мавсумига ...

17,2 тонна ўзбек узуми россияга киритилмади

Россиянинг Қозоғистонга чегарадош Челябинск вилояти ҳудудига 17,2 тонна ўзбек узуми киритилмади. «REGNUM» Россельхознадзорнинг Челябинск вилояти бошқармаси матбуот хизматига ...

Ўзбекистонда 1 февралдан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш нарҳи ошади 

Қаттиқ маиший ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни аҳоли, ташкилот ва корхоналардан олиб чиқиб кетиш тарифи 2019 йил 1 февралдан ошади. Бу ҳақда “Кун.уз” сайти «Махсустранс» Давлат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400