Кенгаш керак. Ўзбекистоннинг “буюк келажаги” ҳақида ўйлар

Янгиликдан хабарингиз борми? Мени Кенгашга таклиф қилишди. Шунчаки кенгашга эмас, «Buyuk kelajak» Халқаро эспертлар кенгашига. Унинг мақсади «Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва бу мақсадлар йўлида «Buyuk kelajak» Халқаро эспертлар кенгаши томонидан аҳоли турмуш тарзини кўтариш, инсон капитали сифатини яхшилаш, узоқ муддатли инвестициялар бозорини ривожлантириш, давлат ҳокимяти институтларини ислоҳ қилиш бўйича Ўзбекитон Республикасининг 2035 йилгача бўлган тараққиёт моделини яратишдан иборатдир».

Уф, бир нафасда айта олдим.

Бу Кенгашга нафақат мени, балки бир пайтлар она ватанини тарк этиб, ўзга юртларда ўз ўрнини тополган юздан ортиқ эмигрант-ватанпарварларни ҳам таклиф қилишган. Ким таклиф қилди, дейсизми? Менга ўхшаган, АҚШ, Европа, Яқин Шарқда яшайдиган ўзбекистонликлар.

Мен бундан жуда ҳурсанд бўлдим. Ўзбекистонни тарк этганимга ўн йиллардан ошди, бирор кун бўлмаганки, мен у ердаги ижобий ўзгаришларга умид қилмаган бўлсам. Энг асосийси, мен у ердаги ўзгаришларда иштирок этишни орзу қилганман.

Мана, ўша кунлар етиб келди. Барча нарса ўзгарган. Биз эмигрантлар – мамлакатдан четга чиқиб кетган “ақл соҳиблари” ватан учун фақат эзгу ишларни амалга ошираётган янги ўзбек ҳукуматига керак бўлдик.

«Buyuk kelajak» – ажойиб ном, эзгули мақсад. Тўқсонинчи йилларда Ислом Каримов томонидан ўйлаб топилган, вақти келиб бемаъни тарғибот, мафкурага айланган мазкур шиор ўзгача маъно касб этмоғи даркор.

Кўкрагимизга куёш нури тегди!

Албатта, қўрқаман.

Ҳозирги адолатли, тараққийпарвар ва гуманитар қадриятлар илдиз отолмасачи, деб қўрқаман. Ҳаммаси сипойидек кўринади: ўн йиллар диктатура, турғунлик даврида яшаб, феодал ботқоғига чўққанимиздан кейин Ислом Каримов у дунёга равона бўлдию, мамлакат 180 градусга бурилиб, буюк келажак сари одимлаб қолди…

Бунақаси бўлмаган.

Албатта, Шавкат Мирзиёев хизматини инкор қилиб бўлмайди. У ҳақиқатан Ўзбекистонга умид берди. Буюк бўлмаса-да, келажак учун имкониятлар яратмоқда. Мен мамлакатнинг “кўтаринки руҳ, қарсакбозлик”ни енгиб, тўҳтаб қолишини хоҳламаган бўлардим.

ММХни тарқатиб юбориш, сиёсий махбусларни озод қилиш, узоқ кутилган конвертацияга йўл бериш, қўшнилар билан алоқаларни тиклаб, мамлакат эшикларини турист ва сармоялар учун очишга, албатта, довюраклик, қатъиятлик, ақл-заковат керак. Мен бу ишларни олқишлайман.

Лекин ҳанузгача иқтисодимиз хом-ашёга боғланиб қолган, коррупция гуллаб-яшнаган, пахта теримига одамлар мажбур қилинади, кўпчилик қора қозонини қайнатолмайди, мамлакат ҳудудининг учдан бири экологик офат ёқасида, фаол инсонлар тирикчилик ғамида ўзга юртларда иш ахтариб санғиб юрибди, вазир ишчи кучи кўплигидан додлаяпти. Бу муаммолар бир кунда ҳал бўлмайди. Ҳозирги танг ҳолатдан чиқишимиз, тараққий этганлар қаторига қўшилишимиз учун бир авлод умричалик вақт кетади.

Мен ҳам қолган умримни мана шу ҳайрли ишлар учун сарфлашга тайёрман.

Кенгашнинг баланпарвоз номи, атрофдагиларнинг “бу ялангоёқни ким таклиф қилган ўзи” (танлаш ўзиздан: СНБ,ФСБ, ЦРУ айғоқчиси) деган саволларига, амалда эмас, қоғозда қолармикан, деган ҳадикларга қарамасдан мен бу Кенгаш сафига қўшиламан.

Бугун мамлакатга ҳар томондан, ҳар қандай ёрдам керак: улкан чет эл бизнеси, халқаро молиявий институтлар, геосиёсий шериклардан тортиб, Ўзбекистон тараққиёти учун интиладиган, сиёсий мафкура ва гуруҳлардан ҳоли кўнгилли интелектуалларгача. Айнан мана шундай кўнгиллилар ушбу Кенгашга аъзо бўлдилар.

«Буюк келажак» экспертлар кенгаши – нуфузли жой, давлат амали, бизнес лойиҳа эмас. Бу ташаббускор кўнгиллилардан иборат “учинчи сектор”дир. Бу Ўзбекистон учун актуал таклифларни тайёрлайдиган кенг платформадир. Бу Ўзбекистонни даҳшатли турғунликдан қутулиб, келажак сари одимлашига кўмак берадиган халқаро нотижорат ташкилотидир.

Мен Кенгашга кириб, имкон қадар унда унумли ишлашга ҳаракат қиламан, чунки бу бизларга берилган ягона имконият. Мамлакатимизнинг XXI асрга қайтишига, фарзанларимиз учун дурустроқ келажак яратишга, бутун инсониятнинг саҳоватли қалб ва улкан тарихий маданиятга эга ажойиб ўзбек халқини ўз сафида кўриши учун берилган имкониятдир (ҳис- хаяжон менга ҳам ёт эмас).

Албатта, бу имкониятдан фойдаланиб қолиш керак.

Даниил Кислов

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонада туғилган шавкатжон, зироатхон ва саидахоннинг отасига президент номидан cobalt совға қилинди

Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида туғилган Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахоннинг отасига Ўзбекистон Президенти номидан Cobalt машинаси совға қилинди. Бу ҳақда «Дарё» нашри ...

Ўзбекистон мусулмонлари учун закот, фитр ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Фатво ҳайъатининг 2019 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарор имзоланди. Қарорга кўра, 1 грамм тиллонинг бугунги кунда ...

Назарбоев: биз ишид устидан ғалаба қозониш арафасидамиз

Остана клубининг учинчи йиғилишида давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг Сурия музокораларига холис иштирокчи сифатидаги қараши тўғрисида Австрия ташқи ишлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400