Москва муфтийси тожикистонликни одамларни қутқаргани боис медаль билан тақдирлади

Россия мусулмонлари Диний идораси раиси, Москва шаҳар муфтийси Альбир Ҳазрат Крганов ёнғинда ўнлаб одамларни қутқарган Фарзон Салимовни диний идоранинг «Тиришқоқлик ва хизматлари учун» медали билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фарзон Салимов 25 март куни Кемероводаги «Зимня вишня» савдо кўнгилочар марказида юз берган ёнғин вақтида ўнлаб одамларни қутқарган. Эслатиб ўтамиз, 25 март куни «Зимня вишня»да юз берган ёнғин оқибатида 64 киши, улардан 41 нафари болалар вафот этди.

Салимовнинг 24 июнь куни айтишича, медаль тўрт кун аввал топширилган. Россия мусулмонлари диний идораси «ёнғин вақтида одамларни қутқарган хақиқий мусулмон, мардлик ва хайрли ишларни бажарган биродар» Фарзон Салимов тақдирланганлигини тасдиқлади.

Фарзон Салимов 2003 йилдан бери Россияда истиқомат қилади. Шу юртда у олий ўқув даргоҳини тамомлади, Россия фуқаролигини олди. Айни дамда оиласи билан Кемерово шаҳрида яшайди – Фарзоннинг уч нафар фарзанди бор.

У «Зимняя вишня» мажмуасининг иккинчи қаватидаги пойафзал дўконида ишлар экан бошқа ходимлар қаторида одамларни қутқаришга биринчилардан бўлиб киришиб кетди. «Фарзон Салимов ўзининг шериги Муҳаммад билан одамларни ёнаётган мажмуадан қисқа йўллар билан олиб чиқишга уринди ва шу тариқа ўнлаб одамларни қутқарди», – дейишди диний идорада.

​Бундан аввал Тожикистонда туғилган Фарзон Салимов Россия Тергов қўмитаси томонидан мукофотланган эди. РФ Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин 31 март куни «кимдир хизмат вазифаси бўйича амалга ошириши керак бўлган ишни юрак амри билан бажарган» Фарзон Салимов ва яна уч нафар қутқарувчига медалларни топширди.

Бастрикиннинг таъкидлашича, бу медаллар билан мардлик кўрсатган инсонларгина мукофотланади.

Тергов қўмитаси сайтида таъкидланишича, «пойафзал дўкони сотувчиси Фарзон Салимов ўз хавфсизлигини ўйлаб ўтирмасдан одамларга ёрдам бера бошлади ва уларни ёнаётган бинодан олиб чиқди».

Ёнғин исканжасида қолган одамларни қутқариш ишига беш нафар тожикистонлик иштирок этди. Улар «Зимняя вишня»нинг иккинчи қаватидаги дўконларда ишлашар эди. Улар ўз жонларини хатарга қўйган ҳолда 50дан ортиқ кишини қутқаришди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон расмийлари юзлаб оилаларга алкоголь истеъмолини тақиқлади

Қозоғистон ИИВ вакили Алексей Милюк берган маълумотларга қараганда, мамлакат расмийлари суд орқали турмуш шароити яхши бўлмаган бир неча юз оилаларга алкоголь ичимликлари ...

Қирғизистондаги тӯртта пансионат ӯзбекистонга қайтарилади

Жӯқӯрғу Кенгешнинг Иқтисодий ва фискал сиёсат бӯйича қӯмитаси бугун Иссиқкӯл соҳилида жойлашган тӯртта пансионатни Ӯзбекистонга қайтариш бӯйича битимни тасдиқлади. ...

Ўзбекистонда қувват берувчи ичимликларни вояга етмаганларга сотишни тақиқлашмоқчи

Ўзбекистонда қувват берувчи ичимликларни ўн саккиз ёшга етмаган шахсларга сотишини чеклаш режалаштирилмоқда. Парламент Қонунчилик палатасининг депутатлари тегишли қонун ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400