Т. Норбоева “нуфузли” ИИВнинг “нопок ходими” таҳқирлаган аёлнинг уйига борди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева Самарқандда ИИБ ходимлари таҳқирлаган аёлнинг уйига борди. Қўмита раиси бу аёл ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ваъда қилганди.

Қатор маҳаллий нашрларнинг хабар қилишича, 8 июль куни Танзила Норбоева журналистлар ва Самарқанд вилояти раҳбар аёлларини олиб, ИИБ ходимлари яланғоч қилиб, таҳқирлаган каттақўрғонлик аёлнинг уйига борган.

“Улар жабрдийда аёлнинг яшаш шароити билан яқиндан танишди. Юз берган ҳолат тафсилотларини бевосита унинг ўзидан тинглади. Каттақўрғонлик аёлнинг уйида қаров ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди”, деб хабар қилди Daryo.uz нашри мухбири.

​Озодлик Каттақўрғон шаҳар ИИБ ходимлари ўғриликда гумон қилиниб, ушланган Н.Т исмли аёлни ечинтириб, таҳқирлагани ҳақида 4 июль куни хабар берган.

Бу хабар ижтимоий тармоқларда шов-шув кўтаргач, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева иккита баёнот берди.

Аввалига, у:“Бу ҳолат мутлақо ички ишлар идоралари фаолиятига дахлдор эмас, аксинча, бу нуфузли вазирлик ўз сафларини нопок, қўпол ходимлардан тозалаяпти”, дея 5 июль куни баёнот берди ва тармоқларда кескин танқидга учради.

Сўнгра: “Самарқандлик синглимизга қилинган қўпол муносабатни мен аёл сифатида, Қўмита раҳбари сифатида кескин қоралайман. Шу кимсанинг жазоланиш жараёнини албатта шахсий назоратимга оламан. Суд жараёнида ҳам албатта вакилларимизнинг қатнашиб, Аёл шаънини ҳимоя қилинишини таъминлайман”, деб Facebook тармоғи орқали ваъда берди.

Айни пайтда, ​бу ҳодиса ортидан, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими тезкор вакили Санъат Умаровга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилгани маълум қилинган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Олий судининг матбуот хизмати Kun.uz га маълум қилган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси 5 июлда берган баёнотга кўра, ИИБ ходими бунга қадар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 206-моддаси биринчи қисми билан айбланиб келаётган эди.

Олий суднинг баёнотидан маълум бўлишича, жиноят ишига яна бир айблов – 235-модда (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) ҳам қўшилган.

Озодликда эълон қилинган видеотасвирдан ўғриликда гумон қилиниб, яна бир аëлнинг милиция бўлинмасига олиб келингани ва тасвирда кўринмаган иккинчи аëлнинг ҳам кадр ортида таҳқирлангани тушунилади.

Ҳозирча ҳуқуқ-тартибот идоралари, хусусан, Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлими ​иккинчи аёл иши бўйича “суриштирув олиб борилаётгани, суриштирув тугагач, хабар берилишини” билдириш билан чекланмоқда.​

Манба: ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ҳайит намозига 2,2 миллиондан зиёд фуқаро қатнашди

Бугун Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган 2 057 та масжиддан 1 983 тасида 2,2 миллиондан зиёд фуқаро ҳайит намозини ўқиди. Бу ҳақда ҳукумат ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ...

Ислом каримовни камол отатуркка қиёслаш нотўғри

30-январь куни Ўзбекистонимизнинг марҳум президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги мамлакатимиз миқёсида ўзига хос тарзда нишонланди. Қарши шаҳрида Каримовга ҳайкал ...

Менинг «севимли» телеканалим!

«Севимли ТВ» кеча бир уятсиз саҳнани кўрсатворибди. Тўғри, биз ва бизнинг миямиз давлат телеканалларини кўрсатадиган телевизоримиз орқали бундай саҳналарни томоша қилишга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400