Тайланддаги ғордан ҳозирча 4 бола қутқарилди

Тайландда сув босган ҳорда қамалиб қолган болаларни қутқариш амалиёти бошланди. Вазиятни воқеа жойидан кузатаётган оммовий ахборот воситалари шу вақтгача 4 боланинг ғордан чиқарилгани айтмоқда. Болалар 23 июндан бери сув босган ғорда қамалиб қолмоқда.

Улар тез тиббий ёрдам машинаси билан шифохона олиб кетилган.

Воқеа жойидан кузатаётган журналистларнинг маълум қилишича, у ерга яна 2 та тез тиббий ёрдам машинаси етиб келган.

Қутқариш ишларида танаффус эълон қилинган. Танаффус йўллардаги қутқарув жиҳозларидаги ҳаво заҳираларини қайтадан тўлдириш ва алмаштириш билан изоҳланган.

Маҳаллий ҳукумат ҳаво заҳиралари қайта тўлдирилиши билан қутқарув ишлари давом эттирилишини билдирган.

Болалар жон сақлаётган жойга қуруқликда юриб ва сув остида сузиб бориб келиш ўртача 11 соат вақтни олади.

Бироқ айни дамда ғорда сувнинг тортилиши ушбу вақтни қисқартирган ва қутқариш учун мос шароит юзага келган.

Ғорнинг сувга тўлган айрим қисмлари ўта тор ва у ердан фақат бир киши сузиб ўта олиши мумкин. Бу қутқарув ишларини янада қийинлаштиради.

Ғордаги болаларга керакли жиҳозларни етказиб бериб қайтаётган ғаввослардан бири ғорнинг тор қисмидан ўтиш чоғида ҳаво етишмаслигидан ҳалок бўлган.

Болалар қамалиб турган жойга бориб келиш 11 соатни ташкил қиладиФото муаллифлик ҳуқуқиFFS
Image captionБолалар қамалиб турган жойга бориб келиш 11 соатни ташкил қилади

12 бола ва уларнинг мураббийи 23 июн куни саёҳатга кетиб Тхам Луанг ғорлар мажмуасида йўқолиб қолганди.

Қутқарувчилар уларни орадан 9 тун ўтиб 2 июл куни сув билан тўлган ғорнинг кичик қоясида жон сақлаётган ҳолатда топишган.

Ғор йўллари муссон ёмғирлари натижасида сув ва бошқа жисмлар билан тўлиб қолгани натижасида болаларни ундан олиб чиқиш осон бўлмаслиги айтилган.

Ҳукумат ғордан кечаю кундуз тинмасдан сувларни насослар ёрдамида тортиб олмоқда. Бу қутқарув ишларига қулай шароитнинг яратилишига олиб келган бўлиши мумкин.

12 бола ва мураббий 9 тун зимистон ғорда оч-наҳор жон сақлаганФото муаллифлик ҳуқуқиTHAI NAVY SEALS
Image caption12 бола ва мураббий 9 тун зимистон ғорда оч-наҳор жон сақлаган

Ҳукумат қутқариш ишларининг бир неча вариантларини кўриб чиққан.

Уларнинг орасида муссон ёмғирлари тингунча бир неча ой кутиш чораси ҳам бор эди.

Болалар сузишни ва сув остига шўнғишни билмагани учун ҳам уларга сузишни ўргатиш ва ундан сўнг қутқариш ишларини бошлаш мумкинлиги ҳам айтилган.

Бироқ ҳукумат болаларни тезроқ чиқариб олиш учун, уларни икки ғаввос ёрдамида, махсус арқонга боғлаган ҳолатда чиқариб олиш йўлини танлаган.

Бунга болалар сақланиб турган ғорда ҳаво сифатининг бузилиши ва бир неча ой давом этадиган муссон ёмғирларининг кутилмаган оқибатлар олиб келиши мумкинлигини инобатга олинган.

                                                                                                            Манба: bbcuzbek

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чуст туманидаги тўйда 18 киши овқатдан заҳарланди

Шу йилнинг 20 сентябрь куни куни Наманган вилояти Чуст тумани, Ғова қишлоғида ўтказилган тўй маросимидан кейин 18 нафар фуқаро тана ҳарорати кўтарилиши, қорин соҳасида оғриқ, ...

Марат зоҳидов ҳуқуқ ҳимоячилигининг таъмал тошини қўйганлардан бири эди

24 февраль куни математик олим, Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон қўмитаси раҳбари, заҳматкаш инсон Марат Зоҳидов 79 ёшида орамиздан кетди. Муттасил хасталиклар билан ...

Ўзбекистонда доллар курси кўтарилишда давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 25 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.​ Фото:utro.ru Унга кўра, 1 АҚШ доллари 17 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400