Чуст туманидаги тўйда 18 киши овқатдан заҳарланди

Шу йилнинг 20 сентябрь куни куни Наманган вилояти Чуст тумани, Ғова қишлоғида ўтказилган тўй маросимидан кейин 18 нафар фуқаро тана ҳарорати кўтарилиши, қорин соҳасида оғриқ, қусиш ва ич кетиш бўйича туман тиббёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилган.

«Xabar.uz» нашрининг Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳ. Шамсутдиновга асосланиб маълум қилишича, мурожаат этган фуқароларнинг барчаси туман юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилиб, тиббий муолажалар ўтказилган.

Юқумли касалликлар шифохонасида симптоматик даволаш натижасида 23 сентябрь куни уларнинг 15 нафарига уйига рухсат берилган. Шифохонада  қолган уч нафар беморга орадан уч кун ўтиб, саломатлигини тиклаган ҳолда шифохонани тарк этган. Барча беморга якуний «Овқат хазм қилишни бузилиши» ташҳиси қўйилган. Айни пайтда уларнинг барчаси яшаш ҳудудидаги қишлоқ оилавий поликлиникаси тиббиёт ходимлари томонидан диспансер назоратига олган. Шунингдек, тўй маросимида қатнашган бошқа фуқаролар ҳам тиббий кузатувга олинган.

Ҳозирда туман ИИБ ТБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қарши шаҳрида  21 дона дарахтни кесиб, нобуд қилганларга жиноят иши қўзғатилди

Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Насаф” кўчаси йўл ёқасидаги дарахтларни кесиб ташлаган фуқаролар қўлга олинди. Улар 21 ...

Ленинград вилоятида 35 ёшли  ўзбек қурилишда баландликдан тушиб кетиб ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси М.И. жасади топилганлиги ҳақидаги ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади, деб ...

Ўзбекистонда дарахтларни ноқонуний кесган фуқаролар энди 2 млн сўм жаримага тортилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва ...