Чидамадим. Айтаман

Чидамадим. Айтаман

Ўтган ҳафта ТВни кузатиб, Президент ташаббуси билан нафақат мамлакатимизда, камида яқин қўшни давлатларда эшитадиган қилиб(“нет”ни ҳисобга олмаганда) эълон қилиб қўйганимиз – Тошкент вилояти пойтахти – Нурафшон (туппа-тузик номи бор эди)да “Ақлли” шаҳар барпо этиш борасидаги ишлар билан боғлик бугунги вазият қай аҳволда эканлиги қақида лавҳани кўрдим.

 

Алам қилиб кетди. “Смарт шаҳар”ни ихтиро қилиш керак эмас бизга, бунақа ҳудудни велосипедга ўхшаб, биздан олдин яратиб, фойдаланаётган, яшаётган давлатлар бор, ахир. Ўзимизга мослаб андоза олиш керак, холос. Япониянинг каттаю кичик шаҳарларида битта кўчада бир нечталаб, хаттоки ёнма-ён жойлашган “комбини”лар бор.

Бу бизнинг кўчалар, даҳалар орасидаги, йўл устидаги дўкончаларга ўхшаган. Хаттоки, ўша “комбини”ларда “ақлли” ҳожатхоналар ишлаб турибди, эшикни очиб қадам босишинг билан чироқ ёнади, чиқсанг учади. Краннинг жумрагига қўлингни яқинлаштирсанг сув тушади, олсанг учади. Манга ўхшаган “эсар”ларга жуда боп. Болалилар учун махсус деворга ўрнатилган курсича бор. Унитаз-ку алоҳида мавзу. “Цветной” қилиб айтиб бераман. Ёнида бошқарув пульти билан. Фойдаланиш учун япон тилини билишингиз шартмас. Ҳижолат бўлмаслигингиз учун пультдаги кнопкаларнинг бирини боссангиз “шовқин” солиб туради. Таҳоратингизни ҳам ўзи “тўғирлайди”. Зарур тугмани боссангиз бўлди. Ўрнингиздан турсангиз унитаз ўзи ювилади. Анаву мультикдаги Кешанинг машҳур иборасини “Яшавор, ЯПОН”, деб ўзгартирворгинг келади. Биз учун яна бир эътиборли жиҳати, текин!!!

 Пойтахтдек шаҳардаям айрим ошхонаю, кафеларда бу шароит пуллик эканлиги абсурд, ҳа, овқатланганидан кейин, борадиям-да. Катта супермаркетлардан ташқари оддий дўконларда бу шароит ҳисобга ҳам олинмаган (қизиқ, сотувчилар нима қиларкан). Ахир бу эхтиёж ҳам ҳар бир инсоннинг нафас олиш, овқатланиш каби “базовый” ҳуқуқлари сирасига киради. Эээ, яна туризмни ривожлантириш ҳакида гапирамиз, ўзимизга хали яхшилаб шароит қилмасдан туриб. Майли, бошланишига трассаларимизга ҳожатхоналар ўрнатайлик оддийсини. Сиз нима дейсиз?!

Муаллиф: Малоҳат Юлдашева (Манба: муаллифнинг “Фэйсбук”даги саҳифаси)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда facebook ва twitter блокланди

Роскомнадзор Россияда Meta компаниясининг Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқларини блоклади.  “2022-йил 4-март куни Россия Федерацияси ҳудудида Facebook ижтимоий тармоғини ...

Тўрт болали она даромад солиғидан озод этилади, етти ўринли машина эса сувтекинга берилади

Венгрия бош вазири Виктор Орбан ўтган якшанба (10 февраль) куни мамлакатда туғилишлар сонини ошириш учун рағбатлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Бу ...

Барча транпорт воситалари чироғини ёқмай юрса бўладими?

Ҳукумат қарорига кўра, куннинг ёруғ вақтида қуйидаги ҳолларда яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак: транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда; ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400