Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги автобус қатнови йўлга қўйилди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Тошкент—Қизилўрда—Тошкент йўналиши бўйича янги халқаро автобус қатновини йўлга қўйди. Бу ҳақда «Ўзавтотранс» агентлиги матбуот хизматига таяниб, маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

21 июлдан йўналиш бўйича биттадан Van Hool (Бельгия) йўловчи автобуси маҳаллий вақт билан 17:00 да Тошкентдан Қизилўрдага бориш учун йўлга чиқади. Автобуслар чегарани «Ғишткўприк» (Ўзбекистон) ва «Жибек Жоли» (Қозоғистон) назорат-ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтади. «Тошкент» (Ўзбекистон) ва «Салтанат» (Қозоғистон) автовокзаллари рейсларнинг охирги тўхташ нуқтаси бўлади.

Йўналиш масофаси 583 километрга тенг бўлиб, йўлга 10 соат-у 30 дақиқа вақт сарфланади. Йўл ҳақи Тошкентдан Қизилўрдага — 97 минг сўм, Қизилўрдадан Тошкентга — 3800 тенге (11 доллар атрофида).

2018 йили Тошкент—Олмаота—Тошкент, Тошкент—Чимкент—Тошкент, Тошкент—Бишкек—Тошкент, Тошкент—Хўжакент—Тошкент йўналишлари бўйича тўртта доимий халқаро автобус қатновлари ташкил этилди. Йўналишлар очилгандан буён шу вақтга қадар 40 мингдан зиёд йўловчи манзилига етказилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дам емаган ош. тожикистонда чиқарилган “адабиёт” дарслиги ҳақида сўз

“Ўрта мактабларда Ўзбекистонда чоп этилган дарсликлардан фойдаланиш мумкин эмас, ўзимиз эса уддалаб чиқаролмаймиз, натижада, болалар “бир пулга қиммат” дарсликлардан ...

“мулкдор” тақдим этади: калтакланган директорлар ва ўзтв танқид қилган фотима отин (аудио)

Бундан буён "Мулкдор" сайти томонидан куннинг муҳим хабарлари, воқеалар ва ҳодисаларга муносабатларга бағишланган аудио дастур тақдим этиб борилади.  (more…)

“uztelecom” навоий вилояти филиали директори ўз ходимларини мажбурий меҳнатга ундамоқда

Таҳририятга “Uztelecom” Навоий вилояти филиали ходимидан (исми ошкор этилмаслигини сўраган) шикоят хабари келди. Унинг айтишига филиал директори ходимларга иш вақти ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400