Латвиялик депутат Россияни бир нечта қисмларга бўлиб ташлашни таклиф қилди

Латвия сейми депутати Александр Кирштейнс
Латвия сейми депутати Александр Кирштейнс

“Россия этник таркиби бўйича кичик мамлакатларга бўлиб ташлангандагина ҳарбий можаролар тугайди, Европада эса узоқ йилларга тинчлик ўрнатилади”, – деб хулоса қилган Кирштейнс

Латвия сейми депутати Александр Кирштейнс “Россияни бир нечта қисмларга бўлаклаб ташлаш” зарурати ҳақида маълум қилди. Сиёсатчи бу ҳақда ўзининг Твиттерида ёзган, деб хабар беради РИА Новости.

Латвиялик депутатнинг фикрига кўра, бундай чора унинг мамлакати ва Европа ҳотиржамлиги учун зарур.

 

“Россия этник таркиби бўйича кичик мамлакатларга бўлиб ташлангандагина ҳарбий можаролар тугайди, Европада эса узоқ йилларга тинчлик ўрнатилади”, – деб хулоса қилган Кирштейнс.

Сиёсатчи бу фикрни Собиқ Иттифоқ гимнининг экстремистик вариантини таклиф қилган ёзувчи Владимир Войновичга бағишланган постга изоҳ тарзида қолдирган.

Войнович шанбага ўтар кечаси 85 ёшида юрак хуружи оқибатида оламдан ўтди. Ёзувчи ўзининг “Аскар Иван Чонкин ҳақидаги трилогия”, “Москва 2042” асарлари орқали танилган.

Латвияда Россияга қарши шиорлар кўп маротаба жаранг топган. Шундай бўлса-да, бир қатор латвиялик сиёсатчиларнинг таъкидига кўра, Латвия ташаббуси билан ёмонлашган Рига ва Москва муносабатларининг ҳозирги ҳолати фақатгина Ригага зарар келтирмоқда.

Манба: Спутник

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хоразм вилояти ҳокими фарҳод эрманов сенатор бўлди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича бўлиб ўтган қўшма мажлисда Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов сенатор этиб сайланган. Фото: ...

Бугун осиё кубоги мусобақасига старт берилади

Бугун 5 январь куни Бирлашган Араб Амирликларида 17-Осиё Кубоги мусобақасига старт берилади. Мусобақадан ўрин олган учрашувлар 4та шаҳарда: Абу Даби, Дубай, Шаржа ва Ал-Айн ...

«бирдамлик» хдҳнинг қурултойолди йиғилишига нега барҳам берилди?

Кеча 15-сентябрь куни соат 12-00 да "Бирдамлик" ХДҲнинг Ўзбекистон Республикасида яшовчи фаоллари иштирокида Қурултойолди йиғилиши ўтказилиши керак эди. Бироқ шу куни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400