ЧАЛАМУЛЛАЛАР ЗАМОНИ КЕЛДИМИ?

Фото: Маданият вазирлиги

Бугун хабар.уз да мана бу хабарни ўқидим:

“Озодбек Назарбеков Пушкин асос солган газета раҳбари билан учрашди

Кеча, 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков Россия Федерациясининг «Литературная газета» бош муҳаррири Алексей Шавлов билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда икки давлатда маданият ва санъат соҳасини кенг ёритиш, ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш ва ўзаро тажриба алмашиш каби таклифлар илгари сурди.

Маълумот учун, «Литературная газета» 1830 йилдан буён 500 000 тиражда чоп этилади, унинг асосчичи А.С.Пушкин ҳисобланади.” Хабар шу жойда тугайди.

НИМА МЕНИ АЖАБЛАНТИРДИ?

Ажаблантиргани шуки, мен «Литературная газета»нинг раҳбарини шахсан танийман. У ҳали мендайин ёш шоирлиги пайтида Тошкентга келган, ўша йиллари мен яшаган Спутник мавзеидаги уйимда бир кеча тунаб, меҳмон бўлган Юрий Поляков бўлади. Бугун у узоқ йиллик бош муҳаррирликдан кейин «Литературная газета» таҳририяти кенгашининг раиси бўлиб фаолият юритади. Бугунги кундаги газетанинг бош муҳарири эса Максим Замшев бўлади.

Алексей Шавлов эса шу газетанинг пулли дастурларни изаб топиш дастурининг (руководитель грантовых программ) раҳбари, холос.

Оддий ва арзимас чалкашликдай туюлиши мумкин. Аммо, гапни “Пушкин асос солган газета раҳбари” деб бошлагандан кейин бундай чалкашлик чаламуллаликка айланади.

Хуршид Даврон

Аслида-ку сарлавҳани “Алишер Навоий асос солган маданият вазирлиги раҳбарининг энг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков Пушкин асос солган газета раҳбари билан учрашди” дейилганда янаям “зўр” бўларди. Худди чаласавод “Zo’rTV”дай “бетакрор” бўларди.

Бу учрашувга Алексей Шавлов «Литературная газета»га озгина бўлсада даромад келтириши мумкин бўлган биронта грант ундириш учун борган бўлиши керак. Аммо очиғи, Алексей Шавлов бирон тийин ундиролмаганига қаттиқ ишонаман.

P.S. Қолаверса, халқаро конференцияга бир неч ҳақиқатан ҳам таниқли ва иқтидорли олиму адиблар қатори анчагина майда чуйда, шу пайтгача ва бундан кейин ҳам ўзбек маданияти ва адабиётига фойдасиз кишилардан анчагина келишди. Бундай фойдасиз кишиларни мансабу мартабасини қанчалик кўтаришга уринманг фойдасиз бўлиб қолаверади.

 

Муаллиф: Xurshid Davron

Манба:Facebook

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Давлатни алдасанг, «жигоку»га тушасан дeган гапи жуда ўйга солди одамни

Бугун эрталаб ишга кeтаётган эдим. Мeтрода бир болакайга кўзим тушди. Бошини китобдан кўтармай кeтди, анча жойгача. Ҳавасингиз кeлади-вeй. Чидаб туролмадим. Ёнида жой бўш ...

Аёл ва эркаклар бирга намоз ўқийдиган масжид очилди

  Фото муаллифлик ҳуқуқиAFPImage captionСейран Атеш ва Людовик-Муҳаммад Зоҳид Европа бўйлаб экспансияни кўзлашмоқда. Қизил ғишт, гумбаз, рангли ойналар: ташқаридан ...

Дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачининг дастлабки хулосалари эълон қилинди

12 октябрь куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистон Республикасига амалга оширган ташрифи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400