Сурияда жангарилар Россия авиабазасига ҳужум қилди

Фото: Google

Суриядаги қуролланган гуруҳлар Россиянинг Хмеймимдаги авиабазасига учувчисиз учар қурилма ёрдамида ҳужум қилишга уринишди. Бу ҳақда низолашаётган томонларни яраштириш бўйича Россия маркази раҳбари Алексей Циганков маълум қилди.

 

«11 август куни тунда Хмеймим авиабазаси ҳаво маконида Идлиб деэскалация ҳудудидан жанговар ҳолатда учирилган учувчисиз учар қурилма аниқланди. Қурилма авиабазадан хавфсиз масофада зенит ўт очиш воситалари ёрдамида уриб туширилди. Жабрланганлар ва моддий зарар бўлмади», — деди у.

Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 9 август куни ҳам авиабазага ҳужум қилган учувчисиз қурилмаларни уриб туширганди. Шунингдек, ҳарбийлар 22 ва 28 июль кунлари учувчисиз учар қурилмалар орқали қилинган ҳужумларни бартараф этишганди.

Манба:Кун.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Монголия ширин ичимликларни тақиқламоқчи

Монголия парламенти аъзолари “Шартли ичимликлар истеъмолини камайтириш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ялпи мажлисга тақдим этди. “Қандли диабет мамлакатимиздаги энг ўткир ...

Келин учун 50000 долларлик қалин пули муаммонинг ечими бўла оладими?

"Хориж фуқаролари тожикистонлик хотин-қизларга уйланишдан аввал 50 минг доллар қалин пули тўлаб қўйишсин. Бу нарса қонунан белгилаб қўйилсин". Шу кунларда худди ана шундай ...

Қарши шаҳрида  21 дона дарахтни кесиб, нобуд қилганларга жиноят иши қўзғатилди

Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Насаф” кўчаси йўл ёқасидаги дарахтларни кесиб ташлаган фуқаролар қўлга олинди. Улар 21 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400