«Ўзбекнефтгаз» Алишер Султоновнинг аҳволи ҳақида маълумот берди

Алишер Султонов

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Kun.uz’га хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – «Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқаруви раиси Алишер Султоновнинг аҳволи жиддий хавф остида эмас, ҳозирда унинг ҳолатини шифокорлар назорат қилиб туришибди.

Тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, Алишер Султоновда жиддий жароҳатлар йўқ, унинг ҳолати яхшиланмоқда ва у тез орада ишга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 20 август куни Ўзбекистон ҳукумати раҳбарияти кортежи Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида йўл-транспорт ҳодисасига учрагани хабар қилинганди.

Аниқлик киритилишича, Бекобод туманига кетаётган кортеж Деҳқонобод МФЙ яқинида аварияга учраган. Ушбу ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва унинг ўринбосари, Алишер Султонов жароҳат олган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маълумотига кўра, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган «Дамас» русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, кортежга урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси юзага келган.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пайариқ шаҳрида “аллоҳ” деган ёзуви бор қўзичоқ туғилди

Пайариқ шаҳридаги “Мустақиллик” МФЙда яшовчи Суннат Мардонов хонадонида қўзичоқ туғилди , деб ёзади «Zarnews».   Фото:«Zarnews» Унинг бир томонида “Аллоҳ” деб ёзилган. Туман ...

Абдулқодир машарипов истанбулдаги тунги клуб терактидаги айбини инкор этмоқда

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги “Reina” тунги клубига ҳужум қилишда айбланаётган Абдулқодир Машарипов жиноятга алоқадорлигини инкор этди.  Бу ҳақда “Hurriyet” газетасига ...

Комил алламжоновга уч нафар ўринбосар тайинланди

Президент Администрацияси раҳбари томонидан 7 март куни қабул қилинган фармойишга мувофиқ, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400