Абдулқодир Машарипов Истанбулдаги тунги клуб терактидаги айбини инкор этмоқда

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги “Reina” тунги клубига ҳужум қилишда айбланаётган Абдулқодир Машарипов жиноятга алоқадорлигини инкор этди.  Бу ҳақда “Hurriyet” газетасига асосланиб “Соф.уз” нашри ёзмоқда.

“Мен буни содир этмаганман. Ўша кеча қўлида “Калашников” автомати бўлган киши мен эмасман”, – дея иқтибос келтиради Машариповнинг сўзларидан нашр.

Шунингдек, айбланувчи суд мажлисида теракт содир этилган кундан сўнг у телевидение хабарларидан қидирувга берилганини эшитиб, шок ҳолатга тушганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1 январга ўтар кечаси “Калашников” автомати билан қуролланган террорчи Истанбулдаги “Reina” тунги клубига бостириб кириб, одамларга қарата ўт очган эди. Бинода 700 дан ортиқ киши бўлган. Туркия полицияси хабарига кўра, терактда 39 киши қурбон бўлган, 69 киши жароҳатланган. Содир бўлган теракт учун жавобгарликни “ИД” ўз зиммасига олган. Ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов 2017 йил 16 январда Истанбулнинг Эсенюрт  туманида махсус операция натижасида гумон қилинувчи сифатида қўлга олинган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аҳоли хонадонларидаги газ тармоқлари ҳамда газда ишловчи қурилма ва ускуналар техник тафтишдан ўтказилади

Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул ...

Қозоғистон ва ўзбекистон таълим тизимида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эрик Ўтембоев билан учрашувдан кейин Ўзбекистондаги олий ...

«толибон» мамлакатни тарк этган ўқитувчиларни қайтишга чақирди

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган «Толибон» мамлакатни тарк этган ўқитувчиларни қайтишга чақирди. Бу ҳақда Ariana News нашри маълум қилди. Ҳукумат илмий тараққиётга эришиш ...