Ҳиндистондаги ёғингарчилик 445 кишининг умрига зомин бўлди

Ҳиндистонда давом этаётган ёғингарчилик туфайли юзага келаётган сел ва кўчкилар 445 кишининг умрига зомин бўлди, дея хабар беради «Анадўлу» ахборот агентлиги.

Фото: «aa.com»

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Ҳиндистоннинг Керала штатида июнь ойида бошланган муссон ёмғирлари туфайли юзага келаётган сел ва кўчкилар 445 кишининг ёстиғини қуритган. Сел сабабли 15 киши бедарак йўқолган, 800 минг киши табиий офатдан жабрланган, 5645 киши эса чодирларга жойлаштирилган.

Одамлар ёмғирнинг тинишини, сув сатҳининг пасайишини ҳамда уйларига тезроқ қайтишни интизорлик билан кутишяпти.

Табиий офат келтирган зарар миқдори 3 миллиард АҚШ доллари экани таҳмин қилинмоқда.

Бу йилги муссон ёмғирлари Ҳиндистоннинг 7 та штатига жуда катта талафон етказган.

Манба:Хабар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қайси бири тўғри: oktyabrми ёки oktabr?

Ўзбекистонда охирги 20 йилда Лотин алифбосига ўтиш ёки Кирилл алифбосида қолиш борасида бир қарорга келинмади, деб ёзади BBC. (more…)

Бухоролик тадбиркор раҳим ходжаев очликка чидай олмай қамоқхонада вафот этгани айтилмоқда

Бухоролик тадбиркор Раҳим Ходжаев қамоқхонасида вафот этгани ҳақида “Мулкдор”га хат орқали маълум қилишмоқда. Манбанинг айтишича очлик эълон қилган тадбиркор очликка чидай ...

Қозоғистонда 9-май – ғалаба кунида ҳарбий парад ўтказилмайди

Қозоғистонда 9-май – Ғалаба кунида ҳарбий парад ўтказилмайди. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, мамлакатда 7-май куни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400