Муйноқ туманида “Ёшлар меҳнат гузари” қурилмоқда

Айни кунларда Муйноқ туманидаги қурилишлар “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури доирасида олиб борилмокда. Туман марказида қиймати 1 миллиард сўмлик бўлган “Ёшлар меҳнат гузари” лойиҳаси қурилмокда.

Фото:Лаззет Есемуратова

Қурилиш ишлари 27 ёшли муйноқлик ёш тадбиркор Фархад Киркбаевнинг лойиҳаси асосида олиб борилмокда. Бу лойиҳа амалга оширилса 15 нафар муйноқлик ёшлар иш билан таъминланади. Меҳнат гузарида аҳолига хизмат кўрсатиш шаҳобчаларидан ташқари туман ёшлари учун кўнгилочар майдончалар, фонтан курилиши режалаштирилган.

– “Ёшлар иттифоқи Муйноқ тумани Кенгашига туманда қуриладиган “Ёшлар меҳнат гузари”ни қуриш таклифи билан чикдим. Бизнес лойиҳамни топширдим. Лойиҳам ижобий баҳо билан қабул қилинди”-дейди лойиҳа муаллифи ёш тадбиркор Фархад Киркбаев.

Хозирда Муйноқ Қорақалпоғистон республикасининг сайёҳлик йўналиши бўйича асосий туманлардан бирига айланди. Албатта туманда олиб бориладиган бу ижобий ишлар туризмни ривожлантиришда катта аҳамиятка эга.

Муаллиф:Лаззет Есемуратова

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мана бағрикенгликнинг оқибати, мана яхшиликка жавоб

Ўзбеклар бағрикенг-да. Ҳаддан ташқари!!! Кўп қаватли уйимизда биттагина ўрис оила яшайди, шугина учун маиший эълонлар русчадаям ёзилади. Дўконимиздаги сотувчи рус, ...

Кетмон можароси: депутатнинг facebook’да жанжаллашишдан бошқа иши қолмадими?

Бу йил 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни ажойиб тарзда нишонланганига гувоҳ бўлдик. Йирик шаҳарларда уюштирилган парадлар ва бошқа тадбирлар санага тантанавор руҳ ва ...

Шовруқ рўзимуродни ким ўлдирди? самарқанд iii (давоми)

(давоми)  Дунёнинг ярмига бўлдим ҳукмрон,  Менинг зафаримдан  ҳайратда жаҳон.              Эдгар Аллан По, “Буюк Темур” достонидан. “Некси” Ургут ҳудудини ёриб ўрлаяпти. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400