Президент Шавкат Мирзиёев  фармони билан бир қатор артистлар орден билан мукофотланди

Президент Шавкат Мирзиёев  фармони билан бир қатор артистлар орден билан мукофотланди

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони имзоланди.

Ўзбек халқининг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантиришдаги хизматлари, Ватан мустақиллигини, юртдаги тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ишига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун қуйидагилар мукофотланди:

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

Абдуллаева Насиба Меликовна – “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси;

 

Аҳмедов Ёқуб – Ўзбек Миллий академик драма театри актёри;

Баймурадов Элмурод Дилмуродович – Шаҳрисабз шаҳридаги “Бахтли болалик” намунали болалар мақомчилар ансамблининг бадиий раҳбари, Қашқадарё вилояти;

Жўраев Шерали – “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси;

Закиров Фаррух Каримович – “Ялла” ансамбли бадиий раҳбари;

Отажонов Ортиқ – Ўзбекистон халқ артисти;

Сагдиев Ёдгар Хабибович – Ўзбек Миллий академик драма театри актёри;

Усмонова Юлдуз Ибрагимовна – “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Карикатура:халқ таълими вазири шерзод шерматов “xxi аср” газетасини судга берди

Карикатура: Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов “XXI аср” газетасини судга берди. Судда вазир жаноблари ўзини газета ўқишини исботламоқчи.

Ҳукумат халққа бериш ўрнига  халқни “соғишга” ўтиб олди

Кейинги пайтларда қизиқ-қизиқ қонунлар қабул қилиняпди, ғалати қонун лойиҳалари халқ муҳокамасига қўйиляпди-я?! Айрим қонунлар беихтиёр ёқа ушлатса, айримлари тепа сочимизни ...

Раҳим  аҳмедов

АХМЕДОВ  Раҳим  Аҳмедович  (1921.26.7,  Тошкент) — рассом. Ўзбекистон  халқ  рассоми (1961). Ўзбекистон  БА  фахрий  аъзоси (1997). Тошкент бадиий билим юрти (1937—41)  ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400