Раҳим  Аҳмедов

АХМЕДОВ  Раҳим  Аҳмедович  (1921.26.7,  Тошкент) — рассом. Ўзбекистон  халқ  рассоми (1961). Ўзбекистон  БА  фахрий  аъзоси (1997). Тошкент бадиий билим юрти (1937—41)  ва Ленинград рассомлик, ҳайкалтарошлик  ва  меъморлик  институтида (1947—53) таълим олган. 1953 йилдан Тошкент театр ва  рассомлик  санъати  институтида  ўқитувчи,  1976 йилдан профессор. Ўзбекистон Рассомлар  уюшмаси  бошқаруви  раиси (1965—84,  1992—94). 

Фото:eltuz.com

Раҳим  Аҳмедов асарлари  чуқур  психологик  ифодалилиги  билан  ажралиб  туради,  уларда  ички  кечинмалар,  ҳис-туйғулар  моҳирона  ифодаланган.  Ижодини  асосан  портретлар  чизиш  билан  бошлаган  («Қаҳрамон  она», 1949, «Чўпон», 1952,  «Студент қиз портрети», 1954 ва б.). Рассом  яратган  портретлар («Она  ўйлари»,  «Кекса колхозчи портрети», 1956; «Ўзбек  қизи  портрети», 1958; «Қашқадарёлик  аёл», 1959; «Меҳнатда ҳам солдат», 1961;  «Сурхондарслик аёл», 1962; «Муқимий»,  1968; «Нигора», 1971; «У. Тансиқбоев»,  1972; «Лола портрети», 1979; «Наби Рахимов», 1983; «Шуҳрат  Аббосов», 1987  ва б.) ўзбек тасвирий санъатида портрет  жанрининг  ривожига  катта  ҳисса  бўлиб  қўшилди.  Манзаралар («Баҳор», 1964,  «Наҳор. Оқтош баҳори», 1971 ва бошқа), натюрмортлар («Натюрморт», 1954, «Натюрморт», 1965 ва бошқа) ҳам яратган. Турли  шароитларда  акс  эттирилган  аёллар  образлари («Қўшиқ», 1964; «Январь. 1924  йил»  ва  б.)  ҳам  жозибалидир.  Асарлари  Ўзбекистон  санъат  музейи,  Бадиий  кўргазмалар дирекцияси, Шарқ халқлари  санъати музейи ва бошқа музейларда сақланади.

Асарлари 1948 йилдан  республика  ва  халқаро  кўргазмаларда  намойиш  этилади.  Ҳамза  номидаги  Ўзбекистон  Давлат  мукофоти  лауреати (1967). «Буюк  хизматлари  учун»  ордени  билан  мукофотлан- ган (1998).

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ўзбекнаво” кўчирмакашликка қарши курашмоқчи

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси “Ижодкор масъулияти: санъаткор этикаси” мавзусида миллий эстрадани ривожлантиришнинг айрим долзарб муаммоларига бағишланган давра суҳбати ...

- Шерали ака, кӯпчилик мухлисларимизга ҳам қизиқ бӯлса керак. Келинг, ӯша машҳур “Ӯзбегим” қӯшиғини тарихи ҳақида гапириб беринг. “- Бу қӯшиқ яралганига, роппа-роса 30 йил ...

Ўзбек киноси дарғаларидан бири шуҳрат аббосов оламдан ўтди

Ўзбек киноси оқсоқоли¸ СССР халқ артисти¸ СССР давлат мукофоти лауреати¸ кинорежиссер Шуҳрат Аббосов 25 апрель куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 6 ларда 87 ëшида оламдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400