“Фуқаро” – бу Ўзбекистон қашшоғи дегани

Мен 1992 йилдан 1996 йилгача Туркияда ўқиган “биринчи қалдирғоч”ларданман. 1994 йили янги паспортимни турк ўртоқларимга мақтаниб кўрсатганман. Шунда улар “фуқаро”ни эшитиб, “бу Ўзбекистон қашшоғи дегани-ку?!” деб, роса кулишган. Ватанга қайтиб, раҳматли онамга буни айтсам “бу президент бизни қашшоқ қилмоқчи экан-да” деб, жаҳли чиққанди.

Ўзбекистон паспорти

1997 йил январ ойида мустақил “Ҳуррият” газетасида “Фуқаро эмас, ватандош” деган мақолам чиққан. Унда “фуқаро” сўзи барча мусулмон давлатларида “йўқсил” англамида қўлланилиши, шунинг учун уни “ватандош, юртдош” каби cўзлар билан алмаштириш зарурлиги баён қилинган. Икки ҳафтадан кейин газетади бир ўзбек зиёлисининг мақоламга муносабати чоп этилганди. Унда муаллиф “фуқаро” сўзини қўллаб қувватлаб, “эски замонларда шоирлар ва таниқли одамлар ўзларини “фуқаро” дейишган деган важ кўрсатганди.

“Ҳуррият”нинг катта шов шув бўлган илк бешта сони муҳаррири Карим Баҳриев билан бу мавзуда гаплашиб, “таклифимга президент Каримов қандай муносабат билдиргани ҳақида бирорта гап эшитдингизми?” деб сўрагандим. Шунда Карим ака президент ҳам мақола билан танишгани, лекин “Бу сўз қабул қилинаётганида нега бу гаплар айтилмади? Энди шундай қолади” деб, чўрт кесгани ҳақида айтиб берганди.

Уни қаранг-ки, онам ҳақ бўлиб чиқди. Паспортдаги сўз англами аҳолининг турмуш тарзига ҳам кечиб, ўтган давр ичида Ўзбекистон фуқаролари дунёдаги энг қашшоқ халқлар даражасига тушди.

Тушунчаларимни бир нақл билан тугатмоқчиман. Ўрмонлар шоҳи шер қариб қолибди. Кучдан қолганини кўрган ҳайвонлар унга “эшак” деб лақаб қўйиб олишибди. Ўзини ҳар куни “эй, эшак” деб чақиришларини эшитаверган шернинг уйидан бир кун келиб ҳанграган овоз чиққан экан.

Шунақа гаплар…

Муаллиф: Bahtiyar Shahnazar

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«гранд» радиоси гулнора каримованинг эри рустам мадумаровга тегишли эканлигини рад этмоқда

«Гранд» радиостанцияси Гулнора Каримованинг эри Рустам Мадумаровга тегишли эканлиги ҳақидаги маълумотларни рад этди, деб ёзади “Дарё” нашри. «20 йиллик фаолиятимиздан сўнг ...

Ақш мактабида юз берган отишмада икки нафар ўсмир ҳалок бўлди, 17 нафари яраланди

Американинг Кентукки штатида 15 яшар ўсмир Бентон шаҳарчасидаги ўрта мактабдаги синфдошларига қарата ўт очди. (more…)

Самарқанддаги тир-паркида 22 нафар енгил табиатли аёл ушланди

Самарқанд вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимларидан иборат гуруҳлар томонидан Оқдарё тумани ҳудудида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400