Абдулазизхон Мадрасаси

АБДУЛАЗИЗХОН МАДРАСАСИ- Бухородаги меъморий ёдгорлик. Қўш иморат ансамблнинг жануби томонида меъмор Мимхоқон ибн Хўжа Муҳаммадамин томонидан 1652 йилда қурилган. Улуғбек мадрасасининг (1419) қаршисида. Мадраса тузилиши оддий ва ҳужралари икки ошёнли. Чорсидовлининг ҳар тарафи ўртасида пештоқли айвон бор. Умуман Мадраса безаклари юксак санъат ва маҳорат билан ишланган. Катта пештоқ нафис ва нодир кошинкори нақшлар билан зийнатланган. Исломий нақшлар каторида афсонавий жониворлар тасвири ҳам берилган. Мадраса ҳужралари, айниқса, жануби айвон пештоқи турли-туман нақшлар билан безатилган. Гумбаз шипининг ганчли муқарнаслари орасида исломий нақшлар ва зарҳал безаги бор.

Ҳужра деворларида табиат манзаралари ва иморатлар тасвири ҳам учрайди.

Нақшлар, асосан, мовий ранг бўёқлар билан чизилган. Асосий ўлчами: атроф айланаси 50×67 м, ҳовли — 28×35 м. Мадраса  17-аср Бухоро маҳобатли меъморлигининг етук намунасидир. Мадраса асосан жузъий таъмирлар (пештоқ муқарнасини Уста Ширин Муродов таъмирлаган) асосида тартибга келтирилган. Ҳовлисида сайёхлар учун миллий мусиқа ва фольклор томошалари кўрсатилади. Шимоли-шарқий бурчагидаги миёнсаройда Бухоро ёғоч ўймакорлиги намуналаридан иборат кўргазма ташкил этилган.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистонда ўқитувчиларга миллий либосда юриш мажбурияти юклатилиб, ўқувчиларга тақинчоқ тақиш тақиқланди

Туркманистон ҳукумати мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар ва айрим давлат амалдорларининг ташқи кўриниши устидан назоратни кучайтирди. Turkmen.news хабарига кўра, Ашхободда ...

Ўзбек аёли паранжини қандай ташлади?

Ўтган асрнинг 20–30-йиллари Ўрта Осиё минтақаси аёллари тақдирида туб бурилиш ясади. Уларнинг турмуш тарзи, ижтимоий фаоллиги, жамиятдаги ўрни, ижтимоий хулқ-атвори тубдан ...

Оч қоринга маънавият не керак?

Ҳозир битта блоггерлар гуруҳида маънавият ҳақида гап кетди. Боласини ҳожатхонада ташлаб кетган аёл, қариндошининг жияни номусига тегиши, бозорларда маънавият хоналари... Мана ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400