УСТОЗИМ РАУФ ПАРФИ –“ФЕЪЛИМ ЗАИФ”

1994 йилнинг 22 май куни кечга яқин Рауф ака бизникига ташриф буюрдилар.

-Тўғри қишлоғимдан келаяпман.Онажоним касал бўлиб қолдилар.Қиш бўйи қарадим.Энди сал оёққа турдилар.Бир ўзларини ёлғиз қолдирдим.Рости, пул тугаб, тарғибот марказидан (Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси  адабиётни тарғиб қилиш маркази) ойлигимни олишга келдим,- дедилар.

Ўша пайтда тарғибот маркази бошлиғи шоир Тўра Мирзо Рауф ака ишга келиш-келмасликларидан қатъий назар ойлик бериб турарди.

-Рауф ака,  хонангиз сизга мунтазир,-дедим.

Биз уйимиздан бир хонани Рауф ака учун ажратиб қўйгандик. Унда Рауф аканинг китоб-дафтарлари, қўлёзма ва баъзи кийимлари турарди.

-Ҳа, у ҳам мени соғиниб қолган,-дея Рауф ака ичкарига кирдилар. Ойлик кечикаётгани боис уч кунча бизникида қолдилар. Охирги кун эрталаб турсам, Рауф аканинг  кайфиятлари зўр:

-Ярим кечаси туриб, роса китоб ўқидим, мазза қилдим. Ў,Аҳмад Яссавийга қойил қоляпман. Менинг ҳаётимни минг йил аввал шундай битиб кетган экан. Яшаб ўтган йилларини санаб айтганларининг ҳаммаси меникига  тўғри келяпти. Мана, буни эшитинг-а, эллик ёш ҳақида нима дебди:

 

Эллигимда ерман дедим, феълим заиф,

Қон тўкмадим кўзларимдан бағрим эзиб,

Нафсим учун юрар эдим итдек кезиб…

Худди мени ҳаётим, шу бугунги ҳаётим.  Яна нима дебди денг:

Қул Хожа Аҳмад,эр бўлмасанг ўлган яхши,

Қизил юзинг қаро ерда сўлган яхши,

Туфроқ сифат ер остида бўлган яхши.

Ў, даҳшат, даҳшат,- дедилар.

Кейин афсус билан:

-Бугун мен элликдаман,-деб қўшиб қўйдилар.

Кейин….кейин кўзлари жиққа ёшга тўлди.

(Давомини ўқинг)

(Аввалги қисмини ўқинг)

Муаллиф: ЧОРШАМЪ

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чингиз айтматов:қиёмат 22-қисм

Ҳукмдор  қошларини  чимирди,  кўк  тоқига  қирғийқараш  билан  боқди:  э-ҳе,  айланишини қаранглар-а,  тинмайди  қурмағур,  ҳеч  нарса  билан  иши  йўқ.  Бу  қуш  худди  ...

Юлдузли тунлар-53

2 Шафтоли гулли ипак қабоси ингичка белига, назокатли қадди-қоматига жуда ярашган бир жувон шаҳзодаларча ясантирилган уч яшар болани қўлидан етаклаб, эшикдан оҳиста кириб ...

Чингиз айтматов

АЙТМАТОВ Чингиз Тўрақулович (1928.12.12, Қирғизистон, Шакар қишлоғи) — қирғиз ёзувчиси, давлат, жамоат арбоби, дипломат. Қирғизистон халқ ёзувчиси (1968). Қирғизистон ФА ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400