Чет эл банкларининг Ўзбекистон бозорига кириб келиши оддий одамларга нима беради?

Аввалроқ Қозоғистон “Halyk Bank”ининг Ўзбекистонда очилиши кутилаётган шўъбаси Tenge Bank номи билан фаолият кўрсатиши ҳақида хабар берган эдик. Хўш, чет эл банкларининг Ўзбекистон бозорига кириб келиши оддий одамларга, мижозларга нима беради?

Курбанов ўз телеграм каналида ушбу саволга жавоб беришга ҳаракат қилибди.

Биринчидан, дейди у, бу янги технологиялар деганидир. Таассуфлар бўлсинким, банкларимиз кўплаб жабҳаларда ўша Қозоғистон ёки Грузиядаги ҳамкасбларидан анча орқада қолишмоқда. Биз энди-энди мижозлар билан ишлаш тизимини жорий қилиш зарурлигини англай бошладик. Улар эса амалда бозор синовидан ўтган технологиялар, платформалар ва тизимлар билан кириб келишади.

 

Икинчидан, рақобат ҳақида ҳам унутмаслик лозим. Аксарият банкларимиздан фарқли ўлароқ банк бозоримизга кираётган чет эл банклари, гарчи улар давлат банки бўлса-да, фақатгина тижорат манфаатларини ўз олдига мақсад қилиб қўйишган. Шунинг учун ҳам банк бозори янада жонланишини кузатиш мумкин ва мижоз учун кураш аслида нимани англатишини ўшанда кўрамиз.

 

Бунда, шуни унутмаслик керакки, бизнинг банк қонунчилигида замонавий банкингни яратиш йўлида ҳали ҳам ўзгаришлар жараёни кечаяпти, мавжуд тўлов тизимида жуда кўп чекловлар бор. Шу маънода, биз катта эҳтимол, ҳали-бери  замонавий банкингнинг барча қулайликларидан баҳраманд бўла олмасак керак.

Манба:davletovuz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон испаниядан иккита talgo тезюрар поездини сотиб олади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иккита йўловчи ташувчи ва тўртта эконом-класс вагонли тезюрар Talgo-250 электропоездини сотиб олиш” лойиҳасини амалга ошириш ...

Лукашенко амалдорларни пандемия шароитида иқтисодиётни унутмасликка чақирди

Охирги маълумотларга кўра, Беларусда коронавирусга чалинганлар сони 4204 нафарни ташкил этмоқда, 40 киши вафот этган. Фото: EPA / ТАСС Беларусь президенти Александр Лукашенко ...

Сув келтирган хор…

Бизнинг юртда азалдан аёллар деҳқончиликни ҳам яхшигина эплаганликларини, кўплаб кузатганмиз. Аёлларнинг ,умуман, мардонавор ишчанлиги тўғрисида қанчадан – қанча китоблар, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400