СУВ КЕЛТИРГАН ХОР…

Бизнинг юртда азалдан аёллар деҳқончиликни ҳам яхшигина эплаганликларини, кўплаб кузатганмиз. Аёлларнинг ,умуман, мардонавор ишчанлиги тўғрисида қанчадан – қанча китоблар, асарлар, фильмлар чиқарилган.

Дилором Зайниева

Бизнинг қаҳрамонимиз ҳам аёл киши. Унинг ҳаётида ҳам меҳнат, унинг орқасидан кураш ва туҳматлар туфайли турли ҳаёт чигалликлари бор. Бу чигалликларни атрофида кўролмайдиган инсонлар бошига солиб келганлиги тўғрисида бу мақоламиз.

Дилором Зайниева Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида яшайди. Отаси 1999 йил ташкил этган “Бекмурод “ фермер  хўжалигининг иш бошқарувчилигини бошқарган. Орада отаси вафот этгандан сўнг, оилада ўғил бўлмаганлиги сабабли  раҳбарлиги ҳам унинг зиммасида бўлиб келган. Ўзининг шахсий ҳаётида ҳам анчайин драматик ҳолатлар юз беради. Турмуш ўртоғи билан ажрашиб кетишдек нохушликларни бошидан кечиради. Бу кўнгилсизликлар ортидан собиқ турмуш ўртоғи Музрабод тумани кадастр бўлими бошлиғи С.Давлатов, унга душмандан баттар ҳаракатларни бажариб келади. Ўзи ишлаб келган мансаби доирасидан “унумли” фойдаланади.

Қуйида икки  қарорни биргалашиб ўқиб чиқсак-да, сўнг туман раҳбарлари билан тил бириктирган собиқ эрнинг “план”и , олғирлиги тўрисида фикрлашсак , ҳаммаси ойдинлашади.

Дилором Зайниевага туман раҳбарлари талаб қўяди: “ Бекмурод” фермер хўжалиги номини ўзгартинг”,-дейди.Дилоромнинг айтишича отаси бир неча марта меҳнат қаҳрамони бўлган экан.  Дилором Зайниева ўз фермер хўжалигини синглиси Ўғилой Зайниева номига “ Зебо- Сетора” номи билан ўзгартиради.

 

 

Биринчи қарор:

Музрабод тумани ҳокимининг 2012 йил 25 февралда чиққан  № 153 қарори:

Зайниева Ўғилой бошлиқ фермер хўжалиги ташкил этиш учун ер участкасини ижарага бериш тўғрисида:

 

“Ўзбекистон Республикаси “ Ер кодекси “ ва  “ Фермер хўжалиги туғрисидаги Қонунлари, Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 24 – декабрдаги № 607 – сонли “ 2005 – 2007 йиллардаги фермер хўжалигининг жадал ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида “ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 ноябрдаги “ 2007 йилда қишлоқ хўжаликларга айлантириш “ чора- тадбирлари тўғрисида”ги 514 – сонли , 2011 йил 18 апрелдаги “ Фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг  ер майдонларини оптималлаштиришда қонунчиликка риоя этиш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4301- сонли Фармони , ҳамда фермер хўжаликларга  ер участкалари  ажратиш ( сотиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2012 йил 24 февралдаги 37/4 –сонли йиғилиш баёнига асосланиб

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

  1. Фермер хўжаликларига ер участкаларини ажратиш( сотиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг  2012 йил 24 февралдаги 37/4 – сонли қарори тасдиқлансин.
  2. Тендер танловда ғолиб деб топилган Зайниева Ўғилой бошлиқ пахтачилик ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжалиги ташкил этилсин ва “ Ободон” қишлоқ фуқаролар йиғини С. Саттаров С.И.У худудидан туман ҳокимлиги захирасига қолдирилган 44.3 гектар экин ер майдони, 0.5 гектар боғзор , 0.6 гектар узумзор ,0.6 тутзор , 7.0 гектар бўз ерлар , 1.8 гектар сув ости ерлар, 0.5 гектар йўллар, 1.3 гектар бошқа ерлар жами 56.6( эллик олти бутун ўндан олти) гектар ер майджони 30( ўттиз) йил муддатга ижарага берилсин ( ер тархи илова қилинади)
  3. Ушбу қарорнинг тасдиғи фермер хўжаликларига ер ажратиш ( сотиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссиясидан сўралсин.
  4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман”:

Туман ҳокими;( печать ва имзо) А. Хўжамқулов.

Энди икки ой ўтмасдан ( шунчалик тез?) эътибор қилинг, ҳокимнинг терс , бутунлай тескари чиқарган қарорини ҳам ўқиб чиқайлик:

“МУЗРАБОТ ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОР № 276

24 апрел 2012 йил.

Зайниева Ўғилой бошлиқ фермер хўжалиги ташкил этиш ер участкасини ижарага  бериш тўғрисидаги Қарорни бекор қилиш ҳақида.

С. Саттаров СИУ ҳудида ташкил этилган “ Зебо Сетора” фермер хўжалиги бошлиғи Зайниева Ўғилой ерни узоқ муддатга ижарага олиш шартномасини тузмасдан бош тортиб келаётганлиги , пахта экишга мўлжалланган ер майдонларида ноқонуний равишда бошқа экинлар экиб келаётганлиги сабабли, 14 апрел 2012 йилдаги чигит экишга режалаштирилган ер майдонларини маниторингдан ўтказиш гуруҳининг Далолатномасига , туман Ер  ресурслари ва Давлат Кадастр бўлимининг 14 апрел 2012 йилдаги тақдимотномасига , Ўзбекистон Республикаси “ Фермер хўжалиги тўғрисида”ги , “ Маҳаллий Давлат Ҳокимияти тўғрисида” ги  Қонунлар ва  Ер Кодекси”га асосланиб.

Қ А Р  О Р  Қ И Л А М А Н:

  1. Туман ҳокимининг “ Зайниева Ўғилой бошлиқ пахтачилик ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжалиги ташкил этиш тўғрисидаги 25 феврал 2012 йилдаги 153- сонли Қарори бекор қилинсин.
  2. “ Ободон” қишлоқ фуқоралар йиғини С. Саттаров С, И У худудидаги 44.3 гектар экин майдони, 0.5 боғзор, 0.6 гектар тутзор, 7.0 гектар бўз ер, 1.8 гектар сув ости ерлари, 0.5 гектар йўллар, 1.3 гектар бошқа ерлар жами 56.6 гектар туман Ҳокимлиги заҳирасидаги  ер майдонида пахтачилик ва ғаллачилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил этиш бўйича тендер эълон қилинсин.
  3. Қарор туман Давлат Солиқ инспекциясига , ОАТБ “Агробанк” Термизфилиалига, Термиз Нефт база унитар корхонасига қарашли Больдир филиалига, “Қишлоқхўжаликкимё” Музроботтуманлараро филиалига маълум қилинсин.
  4. Қарорни бажарилишини ўз зиммамга қолдираман.

 

Туман Ҳокими: А. Хўжамқулов.

Келишилди.

Туман ҳоким ўринбосари-

Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи-

Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлми –

Ҳуқуқшунос.”

Энди учинчи ҳужжатнинг қисқартма шаклидан сизларга тақдим этамиз. ( Сурат асосида эса тўлиқ кўрсатамиз)

Бу ҳужжат 2012 йил 12 октябрь куни тайёрланган

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ХЎЖАЛИК СУДИ

тамонидан. 19- 1207/ 11341- сонли иши .

 

Сурхондарё вилоят хўжалик судининг И. Хакимов раислигида , З.Казиеванинг котиблигида, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Э.Хакимов, даъвогар вакиллари Дилором Зайниева, адвокати Т. Джабборов , жавобгар вакили М. Амонқулов, ишга жалб қилинган “ Бургандарё Музработ” фермер хўжалиги вакили И. Чориев иштирокида 19- 1207/11341- сонли хўжалик ишини Сурхондарё вилоят хўжалик судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.

 

Суд қарор қилади:

“Музработ тумани ҳокимининг 2012 йил 24 апрелдаги 276 – сонли , 24- майдаги 315 – сонли , 2- июндаги 321- сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топилсин.

Музработ туман ҳокимлиги ҳисобидан “ Зебо- Сетора”фермер хўжалиги фойдасига 5 000 сўм почта харажатлари ўндирилсин.

Музработ туман ҳокимлигидан республика бюджетига ҳамда судлар ва адлия органларининг ривожлантириш жамғармасига 2 170650 сўм давлат божи ундирилсин.

Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.

Ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш ( протест келтириш) мумкин.

Судья : (Имзо, печать) И. Хакимов.

Кўриб турибмизки, Музработ тумани ҳокими ва кадастр бўлими бошлиғи тил бириктирган ҳолда , “Зебо- Сетора” фермер хўжалигининг бирон аъзосини чақирмасдан , ёки суд қилмасдан фақат ҳоким қарори асосида фермер хўжалигини йўқ қилиб юборган эканлар. Тузган айбловлари сохта эканлигини Сурхондарё вилояти хўжалик суди аниқлайди ва юқоридаги Музработ тумани томонидан шу ишга таълуқли барча қарорлар бекор қилинган. Лекин шуниси қизиқ-ки , ҳалигача Дилором Зайниева ўз фермер хўжалигини ўз қўлига ололган эмас.  Бунинг сабаби туман ҳоким ва кадастр бўлими бошлиғи фойдасига тегишли одоралар ёрдамида бирон асосли факт келтирилмасдан ҳал қилиб берган қарорлари сабаб .( Бу ҳужжатни топиш имкони бўлмади)

Дилоромнинг шу ишлаган йилларида қилган барча меҳнатлари йўқликка учган.

Шу меҳнатларига намуна сифатида  яна бир ҳужжати билан танишайлик ( Сурати ҳам берилмоқда):

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИ

МУЗРАБОТ ТУМАН ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ БЎЛИМИ

№ 111

Музработ тумани С. Саттаров СИУ худудидаги Зайниева Дилором бошлиқ собиқ “ Бекмурод” фермер хўжалигининг 2011 йилда  умумий ер майдони 56.6 гектар бўлиб, шундан 116 – 118 контураларидаги сув чиқмайдиган 21.0 гектар экин ер майдонига Музработ Занг- каналидан , ўз ташаббуси ҳамда  маблағи ҳисобидан  сув чиқариб, пахта ва ғалла экадиган майдонга айлантирди.

ТУМАН ҚСХБ бошлиғи: имзо – А. БОЗОРОВ

Бажарди: Музработ туман Жабҳа бошлиғи:  имзо А.Нормуродов.

С.Саттаров СИУ худудидаги “ Анорзор” маҳалла раиси: имзова печать –О.БОЛТАЕВ

Аёл боши билан ЙИГИРМА БИР ГЕКТАР ЕРГА СУВ КЕЛТИРГАН фермерни икки ой ичида айбдорга чиқариш ичида илат борлигига шубҳа қилмаймиз.

Аёлнинг фермер хўжалиги 118.1 гектар қилиниб “ Бургандарё Музработ” фермер хўжалигига тортиб олиб берилган.

Фермер аёл курашни тўхтатгани йўқ.Ўзбекистон Республикаси Олий Судига қилаётган мурожаатлари қўлдан – қўлга сохта назарлар билан ўтиб кетаяпти-ю , фермерга ҳеч бир ёрдами бўлмаяпти.

Дилором Зайниева ҳақида “ Анорзор” маҳалласи фуқаролар йиғини ҳам , унинг раиси О.Болтабоев ,котиби Р. Шоймайданов ҳам ТАФСИФНОМАНИ “яхши аёл” экалигини тасдиқлаб бераяпти. Ўзи яшаб турган “ Оби ҳаёт” маҳалласи фуқаролари йиғини, унинг раиси Н.Исмадияров ҳам Дилором Зайниевага  нисбатан яхши ва ишчан аёллигини тасдиқлаб ТАФСИФНОМА бермоқда.

Дилором Зайниева биздан олдинроқ КУН.ЎЗ сайтига ҳам хат билан мурожаат қилган ва таҳририят фермер аёлга эътибор қаратиб, унинг тўғрисида “ Фермерлиги ноқонуний қарор асосида тугатилган муштипар аёл қиссаси” номли ижодий мақола чиқарган. У ерда ҳам , туман кадастр бўлими бошлиғи Сирож Давлатов Дилоромнинг собиқ турмуш ўртоғи эканлиги ва шахсий адоватидан фойдаланганлигини фермер аёлнинг ўзидан эшитганликларини баён этадилар.

Мухбирлар Ҳуқуқшунос Чорихон Қодиров билан суҳбатлашган ва қуйидаги ҳолатларни айтганлигини ёзишган ( қисқартирма ):

“ Зебо – Сетора “ фермер хўжалигининг тугатилишида қўйидаги ноқонуний ҳолатлар рўй берган:

Далолатнома тузилишининг ўзи ноқонуний амалга оширилган.

а) фермер иштирок этмаган.

б) ушбу фотосуратларда фермер ва далолатномага имзо чекувчилардан бирор киши бўлсин акс этмаган

г ) холис кишилар иштироки таъминланмаган

д ) далолатномада қайд этилган ва ижара асосида деҳқончилик  қилгани айтилган

фуқоронинг шахсига аниқлик киритилмаган ва ҳакозо.

Хуллас , сув келтирган хору –зор, туҳмат ва  адоват эгаларининг пичоқлари эса “ ёғ устида” !.

Биз эса тегишли ташкилотларга, албатта, виждони борларига демоқчимиз:

“Аёлнинг устидан номардлик билан ғолиб келган номардни тафтиш қиладиган борми?!”

 

 

Муаллиф : Гулзамон Акбар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ювош зиёлилар нима демоқчи?

Кейинги ўн йилликда Ўзбекистон ичида яшаётган зиёлиларимизнинг айрим қатламлари орасида мухолифатни асоссиз танқид қиладиганлар пайдо бўлди. Улардан айримларининг (масалан, ...

Собянин: москвада 200 мингга яқин одам ишсиз қолиши мумкин

Россия пойтахти Москвада хорижий компаниялар фаолиятини тўхтатгани туфайли 200 000 га яқин одам ишини йўқотиш хавфи остида қолган . Бу ҳақда 18-апрель куни Москва мэри Сергей ...

Қуддусдаги тўқнашувларда 40 га яқин фаластинлик жароҳатланди

Қуддусда фаластинлик намойишчилар ва Исроил кучлари ўртасидаги тўқнашувда камида 42 киши жароҳатланди. Уларнинг 20 дан ортиғи шифохонага етказилганини Фаластиндаги Қизил Ярим ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400