Ўзбекистонда «буханка»  нархи қарийб икки баравар ошди

Ўзбекистонда бугун, 15 сентябрдан бошлаб қолипли («буханка») нон нархининг давлат томонидан тартибга солиниши бекор қилинди. Бу ҳақда Дарё.Уз маълум қилди.

Фотоархив: «Газета.uz»
Фото: «Дарё»
Фото: Telegram / @UzbekVideo

Вазирлар маҳкамаси қарорига биноан эндиликда «буханка» эркин бозор нархи бўйича сотилади. 15 сентябрдан бошлаб «буханка» нархи қарийб икки баробар ошиб, 650 сўмдан 1200 сўмга кўтарилди.

2018 йил 1 октябрдан бошлаб аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ун ва қолипли нон олиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи (18 400 сўм) миқдорида компенсация тўлови тўлаб берилади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда қолипли нон нархи охирги марта 2014 йил сентябрида 50 сўмга қимматлаб, 650 сўм этиб белгиланган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухорода илк экомобил намойиш этилди

Бухоро шаҳрида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган илк экомобил тақдим этилди. Янги автомобиль Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржасининг Бухорода бўлиб ўтган минтақавий ...

Ўзбекистон аҳолиси қозоғистонга қайси мақсадлар учун боришмоқда?

Кейинги пайтларда қўшни давлатлар билан муносабатимиз анча яхшиланди. Айниқса, Қозоғистон Республикаси билан алоқалар фаоллашди. Буни ижобий ҳолат сифатида боҳалаш керак. ...

Шуҳрат абдураҳмонов тадбиркорларга «футбол солиғини» солмоқда

Андижон вилоятининг ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Ўзбекистон Суперлигасининг 2019-йилги сезонига тайёргарлик қилиш доирасида вилоятдаги тадбиркорларга 8,5 миллиард сўмдан ($964) ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400