Ўзбекистон аҳолисининг қанчасига битта банкомат тўғри келади?

Банк хизматларининг оммабоплигини оширишда чакана хизматларнинг роли, айниқса, катта. Чунки улар мижозлар учун жуда қулай бўлиб, вақтни тежаш баробарида, турли оворагарчиликларнинг олдини олади. Шу боис кейинги пайтда мазкур турдаги хизматларни такомиллаштиришга жиддий эътибор қаратилиб, жойларда замонавий банкоматлар, инфокиосклар ўрнатиляпти. Бироқ банкоматлар барча ҳудудларни қамраб оляптими? Битта шундай қурилма юртимиз аҳолисининг қанчасига тўғри келади?

Иллюстратив фото

Айни пайтда республикамиз аҳолисининг ҳар 46 минг нафарига битта банкомат тўғри келади.

“Агробанк“ АТБ томонидан чакана хизматларни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларга бағишлаб ўтказилаётган анжуманда шу ҳақда сўз борди.

Банк бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Рустам Маматқуловнинг айтишича, бу кўрсаткич жуда паст. Мисол учун ён қўшнимиз Қозоғистонда ҳар икки минг аҳолига битта банкомат орқали хизмат кўрсатилмоқда. Россия, АҚШ ва бошқа давлатларда эса банкоматлар тармоғи бундан-да ривожланган.

Ҳозирги пайтда банкимиз томонидан жойлаштирилган терминаллар 31,6 мингта, банкоматлар 100, инфокиосклар эса 420 тага етказилди, – дейди Р. Маматқулов. – Тўғри, бу жуда кам. Шунинг учун жорий йилнинг ноябригача яна 300 та замонавий банкомат олиб келиб ўрнатилади. Келгуси йилда эса яна 2 мингта банкомат олиб келиш режалаштирилган.

Яна бир янгилик. Банк томонидан яқин кунларда жисмоний шахслар учун онлайн кредит олиш имконияти яратилади. Натижада аҳоли бундай кредит олмоқчи бўлса, банкка ташриф буюриши шарт эмас. Телефон орқали мурожаат қилса, кифоя.

Манба:ХАЛҚ СЎЗИ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кореяда велосипед ўғирлаган ўзбекистонлик талабалар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги элчихонасининг консуллик бўлими чет эллик талабалар, жумладан, икки нафар Ўзбекистон фуқароларининг велосипедлар ўғирлагани ва Чонжу шаҳри ...

Ўзбек тили давлат тили (эмас)

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлибди. Биз одатда бир асрнинг учдан бирига менгзалган бу фурсатни ислоҳотлар ва тараққиёт учун жуда қисқа фурсат деб ...

Фарғоналик аёл чақалоғини сурхондарёга бориб 3 500 000 сўмга сотиб келди

2019 йил 3 февраль куни Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Фарғона вилояти ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400