Аччиқ қалампирнинг касофати.

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунига асосан иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар. 

Иллюстратив фото

Интернетдаги бу хабарни ўқиб, ўйланиб қолдим.

Ҳа, худо хоҳласа яна йигирма йилдан кейин қишлоғимиздаги 95 фоиз аҳоли пенсия олмайди…

 

Хозир қишлоғимиздаги кўпчилик эркаклар чет элларда ишлаяпти, аёллари ёнида ёки уйда, бола тарбияси билан овора. Қишлоқдаги мактабда 15-20 одам иш билан банд.

 

Қишлоғимизда ўтган йилгача 5 фермер бор эди, уларнинг ҳар бирининг қўлида 2-3 нафар қишлоқдошим ишларди.

 

Фермерлар бу ёшларни шу шарт билан ишга олганди:

– Сени ишга оламан, стаж ҳам юритаман, аммо пул беролмайман. Сенга ер бераман, ўзинг у-бу экиб – фойдалан!

 

Қишлоқдошларим бунга ҳам мингдан минг рози эдилар, чунки қишлоқда бошқа иш йўқ. Буғдой ўрнидан бир гектар ер олса, яримига молга ўт экиш мумкин, яримига шоли!

 

Бу йилдан фермерчилик тугатилиб, кластерлар ташкил этилди ва 10 аёл ишга олинди.

 

Ва шундай шарт қўйилди:

 

– Ишчи аёллар 25-40 ёш ўртасида бўлсин, ҳомиладор бўлмасин. Ойлиги 400 минг сўм атрофида, иш вақти хафтада етти кун – кун чиққандан кўз кўрмай қолгунча!

Аввалига бу гапдан кўпчилик хайрон бўлди:

– Нега ҳомиладор аёлларни ишга олмайсиз? Ахир, “декерет пули”ни хукумат тўлайди-ку?

Маълум бўлишича, бу йилдан бошлаб экила бошлаган аччиқ қалампир орасидан бир бор ўтгани ҳамоноқ ҳомиладор аёллар “бола туширар” экан!

 

Муаллиф:Қадамбой Отабоев

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Энг юқори маош берувчи мамлакатлар топ-10 лиги

https://www.youtube.com/watch?v=44hRuIPSfYM&feature=youtu.be

Депутат: бўриларни тик учоқ билан отайлик, улар бизга қариндошмиди

Қирғизистон парламентининг депутати Қамчибек Жўлдўшбаев Норин вилоятининг От-боши туманида бўрилар кучайиб, маҳаллий мерганлар отиб улгура олмаётганини умумий мажлисда айтди. ...

Тўй умрда бир бўлажак сийрак тантана

         "Шарқ зиёси" газетасининг 12-сонида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг 1979 йилда маҳаллий нашрлардан бирида чоп этилган "Бизнинг одатлар" ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400