Шоир Салим Ашуров Президент администрацияси оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири этиб тайинланди, дея хабар бермоқда “Турон24” нашри.
Шунингдек, Баҳодир Юнусов мазкур шўъбанинг бош консултанти, Элбек Долимов эса шўъбанинг етакчи консултанти лавозимига тайинланган.
Салим Ашуров узоқ йиллар “Туркистон” (ҳозирги “Ёшлар овози”) газетасида бош муҳаррир лавозимида ишлаган. Кейин эса Президент девонида масъул лавозимларда фаолият олиб борган.
Баҳодир Юнусов бундан аввал кўп йиллар давомида Ўзбекистон МТРК тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатган, сўнг Вазирлар Маҳкамасининг департаментларидан бирида ҳам ишлаган. 2017 йилда МТРК раисининг биринчи ўринбосари бўлган.
Элбек Долимов эса Ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.