Боситхонова эски ходимини ўзига ўринбосар қилиб олди

Хотин-қизлар қўмитаси (ХҚҚ) раиси Элмира Боситхонова ўзига янги (аслида эски) ходимини ўзига маслаҳатчи ва ўринбосар этиб тайинлаган.

Танзила Норбоева ХҚҚ раиси бўлганда биринчилардан бўлиб матбуот котиби Гулжамол Асқаровни ишдан ҳайдаганди. Элмира Боситхонова эса эски матбуот котибини яна лавозимига қайтарган.

Президент қарорига кўра, энди ахборот хизматлари раҳбарлари давлат органи ёки ташкилотининг ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлган ва меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра ўша раҳбарнинг ўринбосарига тенглаштирилган.

Демак, “бозорчи аёлларни маънавиятсиз деб “ҳимоя қилаётган” ХҚҚ раиси (энди бу гапидан тоняпти ҳам) қўмитанинг аввалга раҳбари (ҳозирги Сенат раиси) Танзила Норбоева ҳайдаган ходимни яна ишга қайтарган.

Айтганча, шунчаки маълумот учун, Гулжамол Асқарова тахминан 10 йиллар олдин (ўша пайтда ҳам ХҚҚда ишларди) пасдарғомлик қизга Зулфия мукофотини олиб бериш эвазига 1600 АҚШ доллари олиб, ваъдасининг устидан чиқмагани ҳақида ҳам хабарлар чиққан. Кейинчалик муносиб хулқ-атворда бўлиш шарти билан тилхат орқали қамоқдан чиқариб юборилган экан.

Манба:Zed News

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонга қатнайдиган поездлар чиптаси арзонлашади

Афтидан, танқидлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга таъсир қилган кўринади. Шу пайтгача Қозоғистонга қатнайдиган поездлар чипта нархи қимматлигини ҳамкорларга ағдариб ...

Қозоғистон марказий осиёда қашшоқлик даражаси бўйича энг паст кўрсаткичга эга

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича иқтисодчиси Уильям Зейтц, Қозоғистон Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси бўйича энг паст кўрсаткичга эгалиги хақида баёнот берди. Уильям ...

Тожикистон: мирзиёевнинг узоқ кутилган сафари олдидан

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг президентликка сайланганидан сўнг Тожикистонга узоқ кутилган илк сафари олдидан Бош вазир Абдулла Арипов Душанбега келиб-кетадиган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400