«Чорсу» бозорига тегишли бўлган банк ҳисоб рақамлари музлатилди

Шайҳонтоҳур тумани МИБ ходимлари «Чорсу» бозорининг («Эски Жува деҳқон бозори» АЖ) электр энергиядан 2 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлиги борлигини аниқлади. Бу ҳақда МИБнинг пойтахтдаги бўлими маълумотига асосланиб «Repost» нашри ёзмоқда.

Таъкидланишича, «Чорсу» бозори 4 йил давомида электр энергиядан ноқонуний равишда фойдаланиб, давлатга катта миқдорда зиён келтирган. МИБ ходимлари томонидан ЖКнинг 185-моддаси II ва IV қисми билан жиноий иш қўзғатилган.

Айни пайтда, «Чорсу» бозорига тегишли бўлган банк ҳисоб рақамлари музлатилган. Ҳисоб рақамидаги қолдиқ сумма — 172 млн сўм давлат ҳисобига ўтказилган. Бундан ташқари, МИБ ходимлари томонидан қарздорнинг қиймати 11 мрлд сўм бўлган мол-мулки хатланган.

Маълум қилинишича, «Эски Жува деҳқон бозори» қарздорлиги қопланмаган тақдирда, 1,5 млрд сўм қийматдаги мол-мулк давлат фойдасига мусодара қилинади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Паолага кўрсатилган мулозамат ўзбекларга қачон кўрсатилади?

24 ёшли атлет, мексикалик қиличбоз Паола Плиегога Ўзбекистон фуқаролиги берилганлиги тўғрисидаги хабарни ўқиб, рости хўрлигим келиб кетди.  Олдиндан айтиб қўяй, менда ...

Қурбон ҳайити арафасида тожикистонда нархлар кескин ошиб кетди

Тожикистонда Ийди Қурбон ҳайити арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи бирдан кўтарилди, деб ёзади “Соф.уз” сайти. Хусусан, Душанбедаги Марказий бозорда қовун ва тарвузлар ...

Тадбиркорлар йили: туризм соҳаси вакиллари нималардан умидвор?

Бизнесни жорий йилда қандай ўзгаришлар кутмоқда, қандай ишлар режалаштирилган, шунингдек Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400