Президент Шавкат Мирзиёев бош прокурорга жиддий топшириқ берди. Қишлоқ хўжалиги бўйича текшириш ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси президенти 2018 йил 29 октябрь куни барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакл ва кўринишларига йўл қўймаслик борасидаги жавобгарлигини ошириш тўғрисида фармон қабул қилди. Бу ҳақда “Кун. Уз” нашри Президент матбуот хизмати маълумоти асосида хабар бермоқда.

Отабек Муродов

 

Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси бош прокурорига қишлоқ хўжалиги ишлари чоғида йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан текшириш ўтказиш бўйича топшириқ берилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бош вазири, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари мажбурий меҳнатнинг барча шакл ва кўринишларига барҳам беришга қаратилган чора-тадбирларни самарали амалга ошириши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани боис Зойир Мирзаев Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркнинг жозибали санъаткор қизи

Ўтган кунлари турк фильмларини Юнусобод имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфутдинов томонидан ҳақоратлангани тўғрисида турли-туман баҳслар авж олди. (more…)

Юртимизда чаласаводлар кўпаймоқда, энди келажагимиз нима бўлади?

Мен 1984 чи йилда туғилганман, Наманганинг энг яхши мактабларида ўрта маҳсус таълим олганман, мен билан бирга 14та одам битирган, у болларни ичида 4 киши илмга қизиққан, ...

Каттақўрғон туманида тўрт киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Каттақўрғон тумани Зарқўрғон маҳалласида яшаган тўрт кишидан иборат оила 2 январга ўтар кечаси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда "UZ24" нашри хабар бермоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400