Мажлисда ўтирганларни қўл телефонида видеотасвирга олган хоразмлик журналист 7 суткага қамалди

Хоразмда чоп этиладиган “Хоразм ёшлари” газетаси бош муҳаррир ўринбосари Давлатназар Рўзметов 7 суткага қамалди. Turon24 манбасининг хабар беришича, унга Қўшкўпир тумани маъмурий ишлар судининг қарорига кўра Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)га асосан шундай жазо тайинланган.

Давлатназар Рўзметов

Воқеа гувоҳларининг маълум қилишича, Давлатназар Рўзметов 25 октябрь куни кечки пайт тўйда ўтирганда унга танишлари қўнғироқ қилишиб, Қўшкўпир тумани ҳокими мактаб директорлари, қишлоқ врачлик пунктлари раҳбарлари ва мактабгача таълим муассасалари мудирларини йиғиб пахта терими бўйича селектор йиғилиши ўтказаётганини, ҳукумат таълим ва тиббиёт ходимларини пахта йиғим-теримига жалб этишни тақиқлаганига қарамай, уларни мажбуран пахта теримига жалб этмоқчи бўлаётгани ҳақида айтишади.

“Давлатназар Рўзметов йиғилиш ўтказилаётган туман ҳокимлиги биносига кириб, мажлисда ўтирганларни қўл телефонида видеотасвирга ола бошлади, – дейди исми ошкор этилишини истамаган манба. – Буни кўрган Қўшкўпир тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Раҳимов унинг кимлигини сўради. Журналист бунга жавобан: “Мажлис очиқми ёки ёпиқми? Очиқ бўлса ўтираман, ёпиқ бўлса чиқиб кетаман”, деб жавоб берди. Шундан сўнг хоким “Йиғилиш тамом” деб ҳаммага рухсат бериб юборди”. Шундан сўнг Д.Рўзметов туман ички ишлар бўлимига олиб борилиб, жамоат тартибини бузганлик, майда безориликда айбланади ва вилоят марказидаги ҳушёрхонада бир кун сақланади. Эртаси куни эрталаб эса қўйиб юборилган.

29 октябрь куни Қўшкўпир туман маъмурий ишлар суди унга нисбатан очилган ишни кўриб чиқиб, 7 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинган.

Тuron24 воқеа юзасидан изоҳ сўраб Хоразм вилоятидаги мутасадди идораларга мурожаат қилди. Айни пайтда вилоят прокуратурасининг ҳолат юзасидан расмий ахборот тақдим этилиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов мажбурий меҳнатга доир видеоселектор йиғилиши ўтказган ва унда мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳар қандай раҳбар, жумладан, туман ҳокимлари кечирилмаслигини маълум қилганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда ака-укалар ўз жиянини таёқ билан уриб, ўлдириб қўйди

2019 йил 29 март куни Навоий вилояти Хатирчи тумани Урганжи қишлоғида яшовчи Ҳ.Х., Учқудуқ тумани Йўлчилар қўрғони Дев маҳалласида яшовчи акаси З.Х. билан Самарқанд ...

Қор бору спортчи йӯқ

Кеча Жанубий Кореянинг Пёнчанг шаҳрида ХХIII қишки Олимпиада ўйинларининг расман очилиш маросими бӯлиб ўтди. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400