«Ўнг қўлимиз билан меҳмонхоналар қуриб, визаларни бекор қиляпмиз, чап қўлимиз билан эса реставрация ниқоби остида тарихий ёдгорликларни яксон қиляпмиз»

​​ Қорақалпоғистон ўлкаси ўрта асрларга мансуб ноёб ёдгорликдан маҳрум бўлди. Реставрация ниқоби остида XII асрда қурилган Шамун-набий мақбараси мутлақ бузиб ташланиб, ўрнига янги бино қурилди.

«Бу XII асрга тааллуқли ажойиб мақбара эди. Археологлар томонидан у 1964 йилда Нукус яқинидаги Миздакхан мақбарасини қазиш ишлари вақтида топилган эди. У такрорланмас шаклга эга бўлган бино бўлиб, унинг етти қуббаси ва уларда ўрнатилган етти дарчаси бўлиб, уларнинг барчаси Макка томонига қаратилган эди. Мақбаранинг ичидаги қабрлар оссуарийга, кириш дарвозаси эса ўтов эшигига ўхшар эди. Ушбу ёдгорлик тўрт буюк маданият ва тўрт дин — насронийлик, ислом, буддизм ва зардуштийликга хос бўлган белгиларни ажойиб тарзда ўзида мужассамлашган эди. Бу авлодлар учун асрлар узра қолдирилган ажойиб фалсафа ва тоқатлилик рамзи эди», — дейди тарих фанлари номзоди, қорақалпоғистонлик профессионал гид Октябрь Дўспанов.

 

«Олдин ушбу мақбарага туристларни олиб келганимда улар қойил қолиб таҳсинлар айтар эди. Энди бўлса унинг ўрнида оддий янги қурилган ғиштли бино турибди холос. Унда ҳеч қандай тарих ҳам, сир-у асрор ва афсона ҳам йўқ. Энди ҳамкасбларим бу ерга сайёҳларни олиб келишга уялади. Ёдгорликни қайта қуриш ишлари бир йил олдин бошланган эди. Одамлар ҳеч қандай реставрация бўлмаслигини тушуниб, мақбара бузилишига қаршилик кўрсатмоқчи бўлганда — бизга бир талай қоғозларни кўрсатишди. Ушбу рухсатномалар Маданият вазирлиги томонидан берилган эди. Шамун-набий мақбараси бузилмасдан олдин жуда яхши ҳолатда бўлган. Фақат қуббаларнинг баъзилари таъмирталаб эди. Ёдгорлик пишиқ ғиштдан қурилгани сабабли яна минг йил туриши мумкин эди», — дейди Дўспанов.

 

Октябрь Дўспановнинг сўзларига кўра, Қорақалпоғистонда яна бир неча ёдгорликлар ана шундай услубда «қайта таъмирланган». Масалан Қизил-Қалъа қалъаси. Мухбирнинг энди сайёҳларга ушбу жойлар ҳақида нима айтиб бераётгани ҳақидаги саволга, Дўспанов унинг баъзи ҳамкасблари янги «ёдгорликларни» ўз дастурларидан чиқариб ташлаганларини айтиб берди. Унинг ўзи бўлса атайлаб чиқармаганини ва сайёҳларга бу ерда олдин қандай ёдгорлик бўлганини ва кейин нима бўлганини айтиб бераётганини хабар қилди. Дўспанов айтишига қараганда сайёҳлар бундан таажжубга тушмоқда.

 

«Хўш бунда ким айбдор? Ёдгорликлар ер билан яксон қилинганидан сўнг нима қилиш мумкин? Фақат айбдорларни жазолаш, қолганларини сақлаб қолишга эътибор бериш… Ачинарлиси шундаки, биз ўнг қўлимиз билан катта-катта дам олиш масканлари ва меҳмонхоналар қуриб, визаларни бекор қилиб туристларни жалб этишга ҳаракат қилаётган бир вақтда, чап қўлимиз билан, реставрация ниқоби остида тарихий ёдгорликларни ер билан яксон қилмоқдамиз. Худо кўрсатмасин ушбу қўл эртага Регистон, Бухоро Арки ёки Тупроқ-Қалъага етиб борсачи?», — дейилади хабарда.

 

Шунақа «реставрация»лар сабаб Шаҳрисабз сал қолса ЮНЕСКО рўйхатидан чиқиб кетай деганди. Тарихнинг устига кўп қаватли уйлар қуриш ортидан Самарқандда ҳоким қамалиб кетди. Бундай «реставрация» бузғунчиликлари Регистоннинг Регистонлиги йўққа чиққунига қадар давом этмасайди, деб фақат умид қила оламиз. Шу ўринда сал аввал Тошкентга келиб кетган россиялик таниқли дизайнер Артемий Лебедевнинг фикрлари қизиқ: «Ҳозир Сомалиленддаги Бербера шаҳри ҳеч кимга керак эмас. Вайрон бўлган биноларнинг қолдиқлари эса иншоотларни чиройли ва қизиқарли қилиб қуриш зарурлигини бизга яна бир карра уқтиради. Греция ё Италиядаги вайроналарни томоша қилишга ҳамма боради. Бироқ шифер комбинатининг қолдиқлари ҳеч кимга қизиқмас».

Манба: Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дсқ: айримлар фуқароларни қасддан солиқ органларига қарши чиқишга ундайди

Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларни мулоқотга чақирди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизматига таяниб “UZ24” хабар қилмоқда. «Маълумки, ҳозирги кунда давлат органлари фаолиятида ...

Россияда поезд автобус билан тўқнашиб кетди, 19 ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Владимир вилоятидаги темирйўл чорраҳасида йўловчи поезди автобус билан тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида 19 киши, жумладан, бир бола халок бўлди. Жароҳат олган камида беш киши ...

Ўзбекистонда ёшлар иш қидирмай қўйган, чунки улар иш тополмаслигига ишонади

Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси тайёрлаган ҳисоботда Ўзбекистон муайян соҳалар, хусусан бандлик, тадбиркорлик, экспорт ва энергосамарадорлик каби йўналишларни ...