Шавкат Мирзиёев чиқинди пулини ҳам МИБ ундириши кераклигини августда айтганди. 1 январдан энди шундай бўлади

Августда ўтказилган йиғилишларнинг бирида Президент Шавкат Мирзиёев чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўловларни аҳолидан томонидан тўланишини таъминлашни Мажбурий ижро бюроси зиммасига юклаш ҳақида кўрсатма берганди. Президентнинг 22 ноябрдаги фармонига мувофиқ, 1 январдан шундай бўлади — чиқинди учун тўловни ҳам энди ҳар ойнинг 10 санасидан кечиктирмай тўлаб қўйишингиз лозим.

Фармонда белгиланишича, МИБ «қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳолидан мажбурий тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш, ушбу соҳадаги қарздорликни камайтириш учун жавобгардир». Агар кимда-ким чиқинди пулини олти ойдан ортиқ вақт давомида тўламаса, Давлат экология қўмитаси уларнинг устидан судга ариза киритади (лекин МИБ олти ойгача тўламасликка қўярмикин, қизиқ).

 

Шундай қилиб, МИБ деярли барча коммунал хизматлар бўйича тўловларни ундирувчи марказий ташкилотга айланиб бўлди — электр ҳақини ҳам, газ ҳақини ҳам, сув ҳақини ҳам бюрога тўлайсиз (тўламасангиз, қарздор бўлсангиз, МИБнинг базасига тушиб қолсангиз, 21 турдаги хизматлардан  ҳам фойдалана олмайсиз). Бундай вазиятда озгина адолатсизлик ҳам бор, деган фикрдаги ҳамюртларимиз ҳам йўқ эмас.

 

«Дейлик, электр/газ/сув таъминоти/чиқинди ҳақи учун МИБ келиб тўловни ундиради, лекин унга электр кўп ўчяпти, газ босими паст, иссиқ сув иссиқ эмас, чиқинди вақтида олиб чиқиб кетилмайди, деб шикоят қилсанг, «Биз фақат пул йиғувчи, шикоятни «Ўзбекэнерго»/«Ўзтрансгаз»/«Иссиққуввати»/«Махсустранс»га қиласиз, дейди. Бу худди нон дўконига борсангу, у ердаги ҳамма нонлар тишлаб қўйилган бўлса, сотувчидан: «Нима бу аҳвол?», деб сўрасанг, у сенга: «Мен фақат нон ҳақини олишга жавобгарман, нега тишланганини эса нон заводдан бориб сўранг», дегандек мантиқсиз-ку».

 

Ростдан ҳам, сал ғалатироқ вазият.

Манба:Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ёшлар иш қидирмай қўйган, чунки улар иш тополмаслигига ишонади

Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси тайёрлаган ҳисоботда Ўзбекистон муайян соҳалар, хусусан бандлик, тадбиркорлик, экспорт ва энергосамарадорлик каби йўналишларни ...

Олмаотада қурилаётган уйлардан бирида ўзбекистонликнинг жасади топилди

4 октябрь, жума куни Олмаота вилоятининг Талғар туманида қурилаётган уйлардан бирида Ўзбекистон фуқароси Қ.Б.нинг жасади топилган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги ...

Газланган ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш саратонни келтириб чиқариши мумкинлиги аниқланди

Ширин газланган ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш саратон касалликлари ривожланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда the BMJга таяниб "Кун.уз" нашри ёзмоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400