Амитоз

АМИТОЗ (юнонча а — инкор қўшимчаси  ва  митоз) — ядронинг  хромосомалар  ҳосил  қилмасдан  тўғридан-тўғри  бўлиниши. 

Амитоз  ҳужайранинг  бўлиниши  ёки  цитоплазма  бўлинмасдан  фақат  ядронинг  бўлиниши,  яъни  икки  ва  кўп  ядроли  ҳужайранинг  ҳосил  бўлиши  билан  содир  бўлиши  мумкин.  Амитоз одатда  ихтисослашган,  ўлиб  кетадиган  ҳужайралар,  айниқса сут эмизувчилар муртаги пардаси  ҳужайралари  учун  хос.  Амитозга  учраган  ҳужайралар кейинчалик митотик усулда  кўпайиш қобилиятини йўқотади. Кейинги тадқиқотлар Амитозни ядронинг энг содда  бўлиниш  шакли  сифатида  илгари  мавжуд  бўлган  фикрларни  тасдиқламади.

Инфузориялар вегетатив ядроси (макронуклеус)нинг  тўғридан-тўғри  бўлиниши  сиртдан қараганда Амитозга ўхшаб кетса ҳам,  аслида митознинг шакл ўзгариши туфайли пайдо бўлган янги типдаги бўлиниш  ҳисобланади.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бмт гўшт истеъмолини камайтиришга чақирмоқда

БМТ инсониятга гўшт истеъмолини камайтиришга бунинг ўрнига эса мева-сабзавот истеъмол қилишни кўпайтиришга чақирмоқда. Бу иқлим ўзгариши жараёнларининг олдини олишга ёрдам ...

Бурун бўшлиғи касалликлари

   САбаблари ва олдини олиш БУРУН ТУЗИЛИШИ   Бурун ва унинг ёндош бўшлиқлари юқори нафас йулларининг бошлагич қисмида жойлашган бўлиб, улрга ташқи бурун, бурун бўшлиги ва ...

Биринчи марта чўчқанинг юраги одамга трансплантацияланди

Америкалик жарроҳлар тарихда биринчи марта инсонга чўчқа юрагини трансплантациясини амалга оширди. Мериленд университети тиббиёт маркази маълумотларига кўра, инсон танаси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400