Аҳурамазда

АҲУРАМАЗДА (Ҳурмузд) – жуда  қадим  замонларда  тасаввур  этилган  эзгулик худоси. Аҳурамазда ёруғлик, ободонлик, саломатлик, тинчлик, фаровонлик каби барча  эзгуликларни  яратувчи  ва  бошқарувчи,  деб  тушунилган.

Унга  қарши  зулмат- қоронғулик,  очлик,  вабо,  аёз,  жанг,  заҳарли  жониворлар  каби  барча  ёвузликларни  яратувчи  ва  бошқарувчи  Анхрамайну (кейинчалик  ўзгарган  шакли  Аҳриман)  бўлиб,  доимо  Аҳурамазда билан  курашади.  Кураш  Аҳурамазданинг  ғалабаси  билан  тугайди.  Бу  дуалистик  қараш  зардуштийлик  таълимотининг  асоси  Авесто  учун  замин  бўлган.  Унинг  кейинги  даврларда  ёзилган  саҳифаларида  Аҳурамазда якка  худо  даражасига кўтарилиб, тавҳид таълимотининг  асосини  ташкил  этган.  Турон  ва  Эрон  халқларининг  қадимги  эпик  асарларида Ҳурмузд — эзгулик учун курашувчи,  Аҳриман — ёвуз тимсол тарзида тасвирланади.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон мусулмонлари учун закот, фитр ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Фатво ҳайъатининг 2019 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарор имзоланди. Қарорга кўра, 1 грамм тиллонинг бугунги кунда ...

Зулм дарахтининг баргига эмас илдизига болта уриш керак

Сўнги бир неча кун ичида ижтимоий тармоқда фаол бўлган диний фаолларнинг ҳибсга олиниши баъзи мулоҳазаларни билдиришга мажбур қилди. Иккита масалани гапирмоқчиман.  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400