Автомашинист 

АВТОМАШИНИСТ – поезд  ҳайдашда  машинист  ишини  бажарувчи  автоматик қурилма. Поездни соатига 50  км  дан  тез  ҳайдашда  барча  жараёнларни  тўла  автоматлаштирувчи  автоматик  бошқариш  тизимининг  муҳим  қисми.

Фото:trainpix.org

 

Поездлар  орасини(нтервали)  қисқа  бўлган  ҳолларда (метрополитен,  шаҳар  атрофига қатнайдиган поездлар ва ҳоказода)  самарали  ҳисобланади.  Автомашинист  ҳаракат  жадвалининг  аниқ  бажарилишини  таъминлашга, тезликни соатига 5 км аниқликда  сақлаб туришга, етти хил тезлик ичидан  исталган  бирини  энг  юқори  қийматгача  чиқаришга,  поезд  тезлигини  тез-тез  ўзгартириб  ҳайдашга  имкон  беради.  Автомашинист участкаларнинг поездлар ўтказиш имкониятини яхшилайди, машинистнинг ишини енгиллаштиради. Автомашинист тизими ҳаракатни  бошқариш жараёнида қатнашувчи бошқа  автоматик  тизимлар  билан  доимий  боғлиқ  бўлади.  У  локомотивдаги  автоматикага  таъсир  қилади,  автодиспетчер  ва  автоблокировка «буйруқ»ларига  бўйсунади.

Ўзбекистонда  истиқболда  Автомашинист  темир  йўл  участкаси  ва  умуман  йўлдаги  қатновни  комплекс  автоматик  бошқариш  тизимининг таркибий қисмига айланади.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марғилонлик уста lacetti’дан ferrari ясади

Марғилонлик уста ўзининг Lacetti автомобилидан Ferrari'га ўхшаш бўлган автомобил ясади. Бу ҳақида Facebookдаги “Водители Ташкента” гуруҳида Akbar Murodov исмлий фойдаланувчи ...

Eldar asanov: o’zbek tilini isloh qilish kerak

Асанов Эльдар, ЎзМУ тадқиқотчиси Ушбу сатрлар муаллифи томонидан ярим йилдан буён янги ўзбек тили лойиҳаси устида бош қотирилмоқда. Гарчи у ҳали тугал ёзма қиёфа касб этмай, ...

Ёшларга муваффақиятли кишилардан ноодатий маслаҳатлар

Лайфхакер ўз ишининг ҳақиқий усталари томонидан берилган ноодатий маслаҳатлар билан бўлишди. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400