Адаптер

АДАПТЕР (лот. adapto — мослаш- тираман) — 1) товушни  қайта  эшиттиришда — масалан  граммофон  пластинкаси  айланганда  нинанинг  ёки  торли  чолғу  асбоблари  торларининг  механик  тебранишини  товуш  частотасининг  электр  тебранишларига  айлантириб  берувчи  қурилма. 

Граммофон  адаптери  каллак  ва  тонермадан иборат. Каллак электромеханик  ўзгартиргич ҳисобланади. Тонерма стержень  кўринишида  бўлиб,  учига  каллак  ўрнатилади.  Каллакнинг  электромагнит  ва пьезоэлектрик хиллари бор. Электромагнит адаптер кенг тарқалган. Нина пластинкада юрганда тебранади ва тебранишлар  якорга узатилади, якорь тебранганда эса  қутб  учликлари  бўлган  доимий  магнит  вужудга  келтирадиган  магнит  оқими  ўзгаради,  ғалтакда  э.ю.к.  индукцияланади.  Бу  э.ю.к.  нинанинг  механик  тебранишларига  мос  равишда  ўзгариб  туради.  Адаптер да  вужудга  келадиган  электр  тебранишлари  кучайтирилади  ва  товуш  тебранишларига  айланади; адаптер электр ва акустик торли чолғу  асбоблари,  электрогитара,  гитара,  ўзбек  созлари (танбур,  гижжак  ва  бошқалар)да  ҳам  қўлланилади; 2) фотографияда — тузили- шида кўзда тутилмаган бошқа бичимдаги  ва турдаги ёруғлик сезгир материалларни  қўллашга имкон берадиган қўшимча кассета.  Пластинкали  фотоаппаратда 2 хил  плёнкали адаптер бўлади.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Алптегин

  АЛПТЕГИН (тахм. 885-963)-сомонийлар лашкарбошиси. Наср ибн Аҳмад Сомоний даврида висоқ боши, хайл боши, ҳожиб даражасига кўтарилди; Нуҳ ибн Наср Сомонийнинг ўғли ...

Атом  электр  станцияси

АТОМ  ЭЛЕКТР  СТАНЦИЯСИ  (АЭС) — технологик схемаси жиҳатидан  иссиқлик электр станциялари турига кирувчи  электр станция.  Оддий  иссиқлик  электр  станциялари (ТЭС)да ...

Абашидзе григол григорьевич

АБАШИДЗЕ Григол Григорьевич -грузин ёзувчиси. Грузия ФА академияси (1979). Дастлабки шеърлари 1938 йилда матбуотда эълон қилинган. Илк поэмаси «Қора шаҳарда баҳор» 1938 йил, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400