Қашқадарёда ҳарбийларнинг ЗИЛ машинаси Lacetti билан тўқнашди, уч киши ҳалок бўлди

26 ноябрь куни соат 8:05 ларда “Шаҳрисабз—Қарши” автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.  Бу ҳақда телеграммдаги Daryo — LIVE канали Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда.

Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини фавқулодда комплекс текширувдан ўтказиш режасига   мувофиқ, ҳарбий автомобиллар колоннаси ўқув-машғулотлар ўтказиш ҳудуди томон йўл олаётган эди. Юқорида қайд этилган йўл чорраҳасидаги ҳаракат ҳарбий автомобиль инспекцияси ходимлари томонидан тартибга солинаётган эди.

 

Инспекторлар ҳаракатни тақиқлашга ишора қилганига қарамай, давлат рақами 70 U 110 MA бўлган Lacetti автомобили ҳаракатланишда давом этди. Натижада у ЗИЛ-131 русумли ҳарбий юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Уч киши — енгил автомобиль ҳайдовчиси ва икки йўловчи ҳалок бўлди, Lacetti’нинг яна бир йўловчиси жароҳат олди.

 

Жабрланган фуқарога ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатилди, ҳозирда унинг ҳолати барқарор ва ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“бирдамлик”  нимани хоҳлаяпти, ёхуд чўян маматқуловга очиқ хат

"Бирдамлик" халқ демократик ҳаракати ва партияси фаолларига  мурожаатингизда кўтарилган баъзи жиҳатлар борасида фикрларимни билдиришни лозим деб топдим. Мурожаатингиз бошида ...

12та халқаро ташкилот бобомурод абдуллаев, ҳаёт насриддинов ва акром маликовни озод этишни талаб қилди

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи 12та халқаро ташкилот Ўзбекистон ҳукуматини журналист Бобомурод Абдуллаев ва ўз фикрини эркин ирод қила олиш ҳуқуқидан фойдлангани ...

Шавкат мирзиёев перу президентига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июль — Перу Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан Президент Мартин Альберто Вискарра Корнехога ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400