Ўзбекистон вилоятларида пиллачилик билан шуғулланувчи хонадонларга 50 бошдан 90 кунлик парранда ва тут кўчатларини шартнома асосида бепул етказиб берилади. Бу ҳақда президентнинг пиллачилик соҳасини ривожлантириш бўйича қарорида келтирилади.
“Ўзбекипаксаноат” асосциацияси матбуот ходимининг берган маълумотига кўра, паррандалар пиллачилик билан шуғулланувчи аҳолига тут дарахтларини турли ҳашоратлардан асраш учун берилмоқда.
Шунингдек, келгуси уч йил мобайнида Молия вазирлиги Ўзбекистонда пиллачилик соҳасини ривожлантириш учун йилига 100 млрд сўмдан пул маблағлари ҳам ажратади.