Мамлакатларнинг барқарор иқтисодий ривожланиш рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Американинг The Boston Consulting Group (BCG) тадқиқот маркази барқарор иқтисодий ривожланиш индекси бўйича дунё мамлакатларининг 2018 йил учун рейтингини эълон қилди. Рейтингдан 152 давлат жой олди.

Мазкур рейтингда Ўзбекистон 101-ўринда қайд қилинди. Марказий Осиё давлатлари ичида Қозоғистон – 57-ўрин, Қирғизистон эса 95-ўринда қайд этилган. Тожикистон 108-поғонага жойлашган. Туркманистон мазкур рейтингга киритилмаган. Собиқ Иттифоқ давлатлари ичида эса Беларусь – 52, Россия 59, Украина – 67, Арманистон – 69, Озарбойжон – 71-поғонада қайд этилган.

Рейтингда Норвегия етакчилик қилмоқда, кейинги поғоналардан Швейцария ва Исландия жой олди. Шунингдек, дастлабки ўнликка Люксембург, Дания, Швеция, Сингапур, Финляндия, Австрия ҳамда Нидерландия мамлакатлари киритилган.

Рўйхатнинг сўнгги қисмидан Марказий Африка Республикаси, Чад, Яман, Ҳаити, Конго ДР, Судан, Нигерия, Мозамбик ва Покистон мамлакатлари ўрин олишган.

Манба: “Халқ сўзи”

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркияда сайлов бошланди

Бугун Туркияда эрта тонгдан президентлик ҳамда 27-мавсум парламент сайловлари бошланди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда. (more…)

Ўрисдан ўзилмай туриб, ўрисга илашдик

Кошки, шовунизм билан, айниқса, бугун улар заҳарланмаган бўлса... Катта қадамлар..., катта фалокатни  ва Путинизм ботқоғини ўртасига олиб бормас эканми, бизни?!! Мана ...

Абитуриентлардан олинадиган миллиардлар кимларнинг чўнтагига тушмоқда?

Бугун олий таълим муассасаларида ҳужжатлар қабул қилишнинг сўнгги ҳафтаси бошланди. Ҳафта якунида, яъни 15 июль – якшанба куни қабул комиссияларининг охирги иш куни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400