Наманганда етти йил аввал университет домласини калтаклаган собиқ ҳокимнинг ўғли жавобгарликка тортилиши мумкин

Наманган давлат муҳандислик-технология институти собиқ доценти¸ фалсафа фанлари номзоди Сирожиддин Ашуровни бундан 7 йил олдин калтаклаган талабалар жавобгарликка тортилиши мумкин.Бу ҳақда “Соф.уз” нашри 69 яшар нафақахўр Ашуровнинг адвокатининг маълумоти асосида хабар қилди.

Ашуровнинг ўзи эса етти йилдан буён бу ишга эътибор бермай келаëтган ҳуқуқ-тартибот органлари¸ порталга ëзганидан кейин тергов олди суриштируви бошлашганини билдирди.

Ашуровнинг адвокатига кўра¸ “ўқитувчини калтаклаган студентлардан бири юқори лавозимли амалдорнинг ўғли бўлгани учун мазкур воқеа ортидан етти йил мобайнида жиноят иши очилмаган”

Хулосада Ашуровга ўрта ва енгил тарздаги тан жароҳати етказилгани таъкидланади.

Наманган Давлат университети ўқитувчисига кўра¸ “доцент Ашуров қониқарсиз баҳо қўйган Э.Б¸ У.А. С.Ғ исмли 4 курс талабалар уни калтаклаб кетишган”

“Сирожиддин домла бу студентларнинг системали дарс қолдиргани ва умуман саводсизлиги учун қониқарсиз баҳо қўйган эди. Студентлар ва уларнинг “акахон танкалари” ҳам домлага таъсир қилмади. Аламзада студентлар кечқурун пойлаб ўқитувчини уриб кетишди¸” деди исми сир қолишини сўраган ўқитувчи.

“Калтаклаганлар ичида ўша пайтда вилоят ҳокими ўринбосари, кейин вилоятдаги туман ҳокимларидан бири бўлган ҳозирда ишсиз С.Анинг студент ўғли ҳам бўлган,” дея гапига қўшимча қилди у.

Материаллар ва жабрланувчи иддаосига кўра¸ 2012 йилнинг 17 февралида кечқурунги саккиз яримда институтдан чиқиб уйига йўл олган ўқитувчи калтакланган.

Сирожиддин Ашуров иддаосига кўра, уни орқадан келиб арматура билан солишган. У ўшандан кейин бир ҳафта муолажа олгани ва етти йил давомида безорилар жазоланишини талаб қилиб келаётганини айтди.

Наманган вилоят ҳуқуқ тартибот органларида мазкур ишни назорат қилаëтган мулозимнинг айтишича, жиноят иши “асоссиз равишда тўхтаб қолган”.

Наманган вилоят ҳуқуқ тартибот органларида¸ мазкур ишни назорат қилаëтган мулозимнинг айтишича¸ Ўзбекистон президенти виртуал қабулхонасига келиб тушган ариза асосида Сирожиддин Ашуров иши назорат тартибида кўриб чиқилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нуриддин домла холиқназаров тошкент шаҳар бош имом хатиби бўлди

Тошкент шаҳарга янги бош имом хатиб тайинланди. Андижон вилоят бош имом хатиби сифатида ишлаб келган Нуриддин домла Холиқназаров ушбу вазифага тайинланган. Бу ҳақда Kun.uz ...

Бағрикенгликнинг сарҳади борми, чегараси қаерда?

Миллатимизнинг ғурур ва ифтихорига айланиб улгурган мустақиллик байрамида янграётган ажнабий тилдаги операга ва унинг учун муҳташам залда чалинган қарсакларга ҳамда (ҳар ...

Нафақадаги аёлни автобусдан ҳайдаган ҳайдовчи ва чиптачи жазога тортилди

«Тошшаҳартрансхизмат» ташкилоти жамоат транспорти билан боғлиқ можаро акс этган видеода акс этган ҳолат бўйича расмий маълумот берди, деб ёзади «UzNews.uz» сайти. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400