Россияда Ўзбекистон фуқаросини арралаш дастгоҳи бошини кесиб ташлагани туфайли ҳалок бўлди

Вологда шаҳри Бабаев туманидаги ишлаб чиқариш базасида ишлаган Ўзбекистон фуқароси арралаш дастгоҳи бош қисмини кесиб ташлагани туфайли ҳалок бўлди. Эркак киши воқеа жойининг ўзида ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда “Кун.уз” сайти ёзмоқда.

Иллюстратив фото

Россия Ички ишлар вазирлиги Бабаев ИИБнинг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида хабар берилишича, воқеа ҳақида хабар 25 декабрь, сешанба куни соат 14:00да келиб тушган.

«Никольское қишлоғи орқасида жойлашган ишлаб чиқариш базасида рўй берган воқеа жойига борилганда, Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди. Унинг бош қисми кесиб ташланган ҳолда бўлган, – дейди Россия Тергов қўмитасининг Вологда области бўйича бошқармаси Устюженск туманлараро тергов бўлими катта терговчиси Ольга Клюнина. – Гувоҳлар сўзларига кўра, жабрланувчининг меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этмагани ва шахсий бепарволиги бахтсиз ҳодисага сабаб бўлган».

Иш берувчи хорижлик, якка тартибдаги тадбиркорни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масала бахтсиз ҳодиса юзасидан комиссия текширувидан сўнг ҳал қилинади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сизлар қайси сайёрада яшаяпсизлар?

Сизлар қайси сайёрада яшаяпсизлар? Ёки қайси сайёрадан келиб қолгансизлар? Нимага, қандай мантиққа асосланиб бундай – отнинг калласидек жарима миқдорларини белгилаяпсиз? 2019 ...

Грузияда 600 минг нафар фуқаронинг банклардан қарздорлиги бекор қилинди

Грузия ҳукумати қарзи туфайли «қора рўйхат»га тушиб қолган 600 минг нафар фуқаронинг банклардан қарздорлигини бекор қилиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири ...

Ўзбекнинг олдида икки хил йўл туради

Биринчиси — “ўзбекона” ҳаёт тарзи. Бирор чиройли касб эгаси бўлиб, ота-онаси, оила аъзолари, қариндошлари билан бирга (ёнма-ён) яшаш; қариндошлари билан яқин алоқаларни, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400