Грузияда 600 минг нафар фуқаронинг банклардан қарздорлиги бекор қилинди

Грузия ҳукумати қарзи туфайли «қора рўйхат»га тушиб қолган 600 минг нафар фуқаронинг банклардан қарздорлигини бекор қилиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Мамука Бахтадзе маълум қилди, дея ёзмоқда Хабар.уз нашри.

Мамука Бахтадзе

«Гап банклар, онлайн ташкилотлар ва бошқа молиявий институтлардан қарздор 600 минг нафар фуқаро ҳақида кетяпти. Жами қарздорлик 1,5 миллиард лари (565,3 миллион доллар). Қарорга кўра, фуқароларимизнинг ушбу қарзлари бекор қилинади», — деди Бахтадзе.

Бош вазирнинг аниқлик киритишича, шунингдек, 150 минг нафар ижтимоий ҳимояга муҳтожлар ва ўн мингдан ортиқ имконияти чекланганларнинг қарзларидан ҳам воз кечилади. Жараён 15 декабрдан бошланиб, ой охиригача давом этади.

Бош вазир ўз сўзининг охирида мамлакат Янги йилни қарзларсиз кутиб олишини билдирган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ушланг, прокуратурага берворамиз»: зўравон «замҳоким»лар пойтахтда ҳам бор. олмазор туманида kun.uz ходимлари тажовузга учради

14 август куни Kun.uz ходимлари «Хива строй» МЧЖ раҳбарининг таҳририятга йўллаган мурожаати юзасидан изоҳ олиш мақсадида Олмазор туман ҳокимлигида бўлди. Мурожаатда ташкилот ...

Орландода дарахт экиш хизмати

Тасодифан жуда қизиқ нарсага дуч келиб қолдим. Орландо шаҳри расмий сайтида “Tree Programs” (Дарахтлар билан боғлиқ дастурлар) деган бўлимча бор экан. Бу бўлим шаҳар ...

Билдирги

Жорий йилнинг 6-июль куни «Мулкдор» сайтида чиққан «Дурадгор келиннинг оиласи» мақоламизда журналистик суруштирув жараёнида баъзи камчиликларга йўл қўйганимиз учун таҳририят ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400