48 нафар ўзбекистонлик йўловчи қаҳратон совуқдан қутқарилди

26 декабрь куни Ўзбекистондан Россиянинг Красноярск шаҳрига кетаётган шаҳарлараро автобус Кемерова вилояти йўлида бузилиб қолган. Бу ҳақда «Газета Кемерова»га асосланиб “Хабар.уз” ёзмоқда.

Фото: «gazeta.a42.ru»

Маълум қилинишича, салонида 48 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус кучли совуқ ҳарорат сабаб ёқилғи музлаб қолишидан бузилган.

Автобус ҳайдовчиси носозликни бартараф этишга уринса-да, бунинг уддасидан чиқмаган. Йўловчилар совуқдан музлаб қолмаслик учун автобуснинг захира балонини ёқиб жон сақлашган.

Шу йўлдан ўтиб кетаётган йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари совуқда қолган йўловчиларни туман марказидаги вокзалгача элтиб қўйиш учун маҳаллий автобус саройидан транспорт чақирган. Шу тарзда бузилган автобус гаражга етказилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ӯзбекистонда алоқа компаниялари қачон рақобат майдонига тушади?

Онлайн нашрларда 2035 йилгача Ўзбекистоннинг ўз сунъий йўлдошлари ва ракеталари бўлади, деган хабарларга кӯзим тушди. (more…)

Японияда айбсиз айбдор бўлган ўзбек йигити

Токиода, дeнгиздан оқиб кeлиб дeнгизга қуйилувчи бир дарё бор. Бу дарё шахар марказида жойлашгани учун, дарёнинг икки қирғоқи одамлар сайр қиладиган, болалар ўйнайдиган сўлим ...

Қозоғистонда 2018 йил ўзбекистон йили деб эълон қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якуни бўйича хабар қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400